tgoop.com/Energetika/7708
Last Update:
Блекаут Жанубий Европани қамраб олди
❗️2025-йил 28-апрел куни кундузи Испания, Португалия, Андорра ва Франциянинг жанубий қисми электр таъминотисиз қолди.
Португалиянинг миллий электр тармоғи компанияси REN маълумотига кўра, бунга Франциянинг жануби-ғарбида юқори кучланишли электр линиясида юз берган ёнғин сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Блекаутнинг энг оғир оқибатлари Испания ва Португалияда кузатилди, бу ерда электр узилиши метро ишининг тўхташи, телефон алоқаларининг узилиши, светофорлар ва банкоматларнинг ишламай қолишига олиб келди.
➖ Блекаут яқин ойларда батафсил тергов қилиниши кутилмоқда. Шунга қарамай, воқеанинг эҳтимолий сабаби сифатида электр тармоғи инфратузилмаси модернизацияси суръатининг янги ишлаб чиқариш қувватларининг ўсиш суръатидан ортда қолиши кўрсатилмоқда.
IRENA маълумотларига кўра, Испанияда қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТМ) ўрнатилган қуввати 2015-йилда 48 гигаваттдан 2024-йилда 88 гигаваттгача ошган.
Португалияда эса 12 гигаваттдан 20 гигаваттгача ошган.
Шунингдек, Испанияда электр энергияси ишлаб чиқаришдаги ҚТМ улуши 2015-йилдаги 56 фоиздан 2024-йилда 77 фоизгача, Португалияда эса 48 фоиздан 85 фоизгача ошган.
Тармоққа тушадиган юкламанинг бундай ўсиши одатда электр узатиш линиялари ва трансформатор подстанциялари қурилишига катта сармояларни талаб қилади.
➖ Бундан ташқари, қайта тикланувчи энергия манбалари кенг миқёсда жорий қилинаётган бир шароитда электр тармоғини бошқариш даражаси режалаштирилган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишда банк тизимини назорат қилиш даражаси билан тенг мураккабликка эга. Бу "бармоқ учидаги санъат" бўлиб, унга пухта эга бўлиш учун узоқ вақт ва тажриба талаб қилинади.
👉 @Energetika
BY Energetika
Share with your friend now:
tgoop.com/Energetika/7708
