Биткоин қазиб олиш бўйича энг арзон мамлакатлар
CoinShares компанияси дунё бўйлаб электр энергияси нархларини таҳлил қилиб, қайси мамлакатда биткоин қазиб олиш энг арзон эканлигини аниқлади.
Рейтинг натижаларига кўра, биринчи ўринни Эрон эгаллаган, мамлакатда бир биткоин қазиб олиш учун сарфланган электр энергияси қиймати 1324 долларни ташкил қилади.
Иккинчи ўринда Эфиопия келтирилган, у ерда сарфланган электр харажати 1986 долларни ташкил этади. Бу билан, ушбу мамлакатлар дунёнинг энг энергия талаб қиладиган соҳаларидан бири майнинг сохасида етакчи ҳисобланади.
Криптовалюта соҳаси қайта фаол бўлаётган бир пайтда бу хулосалар айниқса долзарб. Биткоин 2025 йил нарх рекордларини янгилади, энергия регуляторлари назоратни кучайтирмоқда, ва АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатлари рақамли қазиб олишнинг экологик таъсирини камайтириш учун янги чоралар тайёрламоқда.
Эрон, Эфиопия, Судан, Сурия, Куба ва Ливия каби мамлакатларда электр энергияси жуда арзон, бу кўпинча давлат субсидиялари ёки гидроэнергетика ресурслари туфайлидир. Шу сабабли, биткоин қазиб олиш бу мамлакатларда жуда қулай.
Рақамли активлар бўйича нуфузли компания CoinShares хабарига кўра, операциявий харажатларнинг 70% дан ортиғи электр энергиясига хиссасига тўғри келади. Шунинг учун компаниялар электр энергияси арзон бўлган мамлакатларга кўчиб ўтмоқда.
👉 @Energetika

❤2👍2
Жаҳон LNG (суюқлаштирилган табиий газ) бозори 10 йил ичида инвестициялар етишмаслиги ва сунъий интеллектнинг ривожланиши фондида танқисликка дуч келиши мумкин.
Қатар энергетика вазири таъкидлашича, суюқлаштирилган табиий газ бозоридаги вазият "жиддий ташвишга солмоқда" , чунки 2035 йилга келиб глобал LNG талаби жорий ишлаб чиқариш даражаси, йилига 400 млн тоннага нисбатан 600 дан 700 млн тоннагача ўсади.
❗️ Сунъий интеллект тизимларининг кенг жорий этилиши сабабли талаб ошаётган вақтда инвестициялар етишмаслиги LNG нархларининг кескин ошишига олиб келади.
— деди Ал-Каааби.

"Инвестициялар етарли эмас, агар вазият келаси беш-олти йил ичида ўзгармаса, 2035 йилда муаммоларга дуч келамиз",— деди Ал-Каааби Доҳадаги форумда.
❗️ Сунъий интеллект тизимларининг кенг жорий этилиши сабабли талаб ошаётган вақтда инвестициялар етишмаслиги LNG нархларининг кескин ошишига олиб келади.
" Биз музокара қилаётган ҳар бир мамлакатда талабнинг 10–20 фоизи сунъий интеллект билан боғлиқ"
— деди Ал-Каааби.
👉 @Energetika
🔥5❤1
Қозоғистонликлар атом соҳаси бўйича хорижда ўқиш имкониятига эга бўлади
Қозоғистонда 2026-йилдан “Болашак” дастури доирасида 20 та грант ажратилиши режалаштирилган.
Қозоғистон атом энергетикаси агентлигининг маълум қилишича, мамлакат фуқаролари атом саноати учун мутахассислар тайёрлаш мақсадида хорижий таълим муассасаларида грант асосида ўқишлари мумкин бўлади.
Грантлар хорижда амалиёт ўташни, шунингдек етакчи чет эл университетларида магистратура ва докторантура босқичларида ўқишни ўз ичига олади. Келгусида грантлар ҳар йили ажратилиши режалаштирилган.
❗️ Дастур Қозоғистонда атом энергетикасини ривожлантира оладиган муҳандислар ва илмий ходимларни тайёрлашга қаратилгани таъкидланади.

❤5👍3⚡2
Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг нефть-газ компаниялари Устюрт платосининг Ўзбекистон ҳудудидаги қисмида геологик қидирув ишларига тайёргарлик кўрмоқда.
SOCAR ва “Ўзбекнефтгаз” келажакда ушбу ҳудудда қазиб олинадиган углеводородларни тақсимлаш бўйича келишув имзолади.
❗️ Устюрт Марказий Осиёнинг ғарбида жойлашган бўлиб, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида бўлинган.
❗️ Кон захиралари 100 миллион тонна нефть ва 35 миллиард куб метр газга баҳоланмоқда.
❗️ Ҳар йили 5 миллион тонна нефть қазиб олиш режалаштирилган, бу Ўзбекистоннинг ҳозирги импортидан 2,5 баробар кўп.

❤11
Россия 2028-йилга келиб Қозоғистонга газ етказиб беришни уч бараварга ошириб, 12 миллиард кубометрга етказиши мумкин.
👎3❤2
Қуёш панеллари зарарли бўлиб чиқди: олимлар қачон хавф туғдиришини ўрганди
Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, яшил энергетика учун истиқболли ечим ҳисобланган сузувчи қуёш панеллари улар жойлаштирилган сув ҳудудига қараб экотизимга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Орегон штати университети ва АҚШ Геология хизмати олимлари сузувчи қуёш фотоэлектр тизимларининг таъсирини олти штатдаги 11 та сув омборида моделлаштирди. Бу ҳақида университет сайтида айтилади.
❗️ Симуляция натижаларига кўра, қуёш панеллари сувнинг устки қатламини изчил равишда совутган, ҳамда сув омборларининг турли қатламларидаги ҳароратни ўзгартирган. Шу билан бирга, улар сув ости жонзотларининг яшаш муҳитига ҳам таъсир кўрсатади.
— дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Эван Бредевег.
❗️ Нашр изоҳига кўра, ха сузувчи қуёш панелларининг бир нечта афзалликлари мавжуд. Сувнинг совутувчи эффекти панеллар самарадорлигини 5–15% га ошириши мумкин. Бундай тизимларни мавжуд ГЭС ва транспорт инфратузилмаси билан интеграция қилиш мумкин. Бундан ташқари, улар буғланишни камайтиришга ёрдам беради, бу эса иссиқ ва қуруқ иқлимларда айниқса фойдали.
❗️ Бироқ тадқиқотга кўра, сузувчи қуёш панеллари сабаб ҳарорат ва кислород динамикасини ўзгариши ҳам илиқ сувли, ҳам совуқ сувли балиқ турларининг яшаш майдонига таъсир кўрсатиши мумкин.
Олимлар фикрича, сузувчи қуёш панеллари сув экотизимларига зарар етказмасдан тоза энергия ишлаб чиқаришини таъминлаш учун қўшимча тадқиқотлар ва узоқ муддатли мониторинг зарур.
— дея қўшимча қилди Бредевег.

“Турли сув омборлари чуқурлик, айланиш динамикаси ва бошқарувда муҳим бўлган балиқ турларига қараб турлича реакция билдиради. Бу тизимларни лойиҳалаш учун универсал формула йўқ”
— дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Эван Бредевег.
❗️ Нашр изоҳига кўра, ха сузувчи қуёш панелларининг бир нечта афзалликлари мавжуд. Сувнинг совутувчи эффекти панеллар самарадорлигини 5–15% га ошириши мумкин. Бундай тизимларни мавжуд ГЭС ва транспорт инфратузилмаси билан интеграция қилиш мумкин. Бундан ташқари, улар буғланишни камайтиришга ёрдам беради, бу эса иссиқ ва қуруқ иқлимларда айниқса фойдали.
❗️ Бироқ тадқиқотга кўра, сузувчи қуёш панеллари сабаб ҳарорат ва кислород динамикасини ўзгариши ҳам илиқ сувли, ҳам совуқ сувли балиқ турларининг яшаш майдонига таъсир кўрсатиши мумкин.
Олимлар фикрича, сузувчи қуёш панеллари сув экотизимларига зарар етказмасдан тоза энергия ишлаб чиқаришини таъминлаш учун қўшимча тадқиқотлар ва узоқ муддатли мониторинг зарур.
“Экологик хатарларни ва сузувчи фотоэлектр тизимлар жойлаштирилишига экотизимнинг қандай жавоб беришини тушуниш, тартибга солувчи идораларни хабардор қилиш ҳамда барқарор энергетикани ривожлантиришни тўғри йўналтириш учун жуда муҳим”
— дея қўшимча қилди Бредевег.
👉 @Energetika
❤6
Сирдарёдаги 1500 МВт қувватли ИЭС учун Япониядан янги ротор олиб келинди
❤7⚡3🔥1
Ушбу 1500 МВт қувватли Сирдарё ИЭС (ACWA Power) газ турбинасида ротор носозлиги юзага келганлиги туфайли, Япониянинг "Mitsubishi" компаниясидан 114 тонналик янги ротор олиб келинди. Ўрнатиш ва созлаш ишлари тахминан бир ой давом этади.
Ротор ўрнатилгунга қадар истеъмол юқори бўлган пайтларда (17:00-21:00) айрим ҳудудларда электр таъминотида қисқа узилишлар бўлиши мумкин.
Энергетика вазирлиги

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤3🔥2😢1
Польшада йил охиригача биринчи атом электр станциясини қуриш бошланиши мумкин
Польшада биринчи атом электр станциясини қуриш ишлари 2025-йил декабр ойида бошланиши мумкин. Бу ҳақида мамлакат бош вазири Доналд Туск 9-декабр куни маълум қилган.
Тускнинг сўзларига кўра, Европа Комиссияси расмий равишда давлат ёрдамини тасдиқлагач, қурилиш учун ажратилган дастлабки маблағлар айни шу ойда ишлатилади.
— деди Туск.
Аввалроқ Европа Комиссияси Польшада AЭСни молиялаштиришни маъқуллаган. Польша ҳукуматининг аризасини деярли бир йил ўрганиб чиққан Брюссель биринчи AЭС учун давлат маблағларини ажратишга розилик билдирган. Атом энергетикасига инвестициялар Польша электр энергиясини тоза энергия манбаларига ўтказиш стратегиясида муҳим рол ўйнай олиши мумкин, деб ҳисобланади.
❗️ Польшада биринчи AЭС Lubiatovo-Kopalino ҳудудида, Pomorskа вилоятда қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати тахминан 180 миллиард злотийга (40 миллиард евродан ошиқ) тенг бўлиши кутилмоқда.

"Рухсатлар ҳали тугалланмаган, лекин расмий тасдиқ олинишига оз қолди. Қурилиш дарҳол, декабр ойида бошланиши мумкин"
— деди Туск.
Аввалроқ Европа Комиссияси Польшада AЭСни молиялаштиришни маъқуллаган. Польша ҳукуматининг аризасини деярли бир йил ўрганиб чиққан Брюссель биринчи AЭС учун давлат маблағларини ажратишга розилик билдирган. Атом энергетикасига инвестициялар Польша электр энергиясини тоза энергия манбаларига ўтказиш стратегиясида муҳим рол ўйнай олиши мумкин, деб ҳисобланади.
❗️ Польшада биринчи AЭС Lubiatovo-Kopalino ҳудудида, Pomorskа вилоятда қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати тахминан 180 миллиард злотийга (40 миллиард евродан ошиқ) тенг бўлиши кутилмоқда.
👉 @Energetika
❤3⚡2🔥1
Европа Иттифоқи Россия газидан воз кечишни тезлаштирмоқда
ЕИ мамлакатлари елчилари чоршанба куни (яъни бугун) Россия газини 2027-йил охиригача босқичма-босқич тўхтатиш режасини тасдиқлади. Бу ЕИ тақиқлашни қонун сифатида кучга киритишдан олдинги якуний босқичлардан бири, деди Дания ЕИ раислиги вакили.
ЕИ ўтган ҳафта Россия билан газ бўйича алоқаларни узиш ҳақидаги қонун лойиҳасида келишувга эришган эди. Бу қарор аввалроқ Москванинг 2022-йилдаги Украинага тўлиқ босқинидан кейин амалга оширилиши ваъда қилинган.
Демак келишувга кўра:
➖ Россиядан денгиз орқали етказиб бериладиган суюлтирилган табиий газ (СПГ) 2026-йил охиригача бутунлай тўхтатилади.
➖ Қувур орқали етказиладиган газ 2027-йил 30-сентябргача босқичма-босқич тугатилади.
Россия газига қўйиладиган тақиқ қонун сифатида кучга кириши учун ҳали ЕИ энергетика вазирлари йиғилиши ва Европа Парламенти томонидан расмий тасдиқдан ўтиши керак.
❗️ Парламент келаси ҳафта овоз беради, вазирлар эса тақиқни келаси йил бошида расмий маъқуллаши кутилмоқда. Расмийлар қарорнинг кенг кўпчилик томонидан қабул қилиниши кутилаётганини таъкидламоқда, гарчи Венгрия ва Словакия қарши бўлса ҳам.

👍6❤2😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оламда нима гаплар...
Қора денгизда яна бир танкерга ҳужум қилинди
Украина денгиз дронлари томонидан Гамбия байроғи остидаги Dashan нефт танкерига уюштирилган ҳужум видеоси пайдо бўлди.
Танкер Туркиядан Россия қирғоқлари томон ҳаракатланаётган бўлган. Зарар миқёси ва экипажнинг ҳолати ҳозирча номаълум.
Танкер санкция остида бўлиб, Россиянинг “соя флоти” га мансуб ҳисобланади. Аввалроқ у Приморск портида юкланган ва Ҳиндистондаги Вадинар портига қатнаб турган.

👍8🔥3⚡2👏1
“Ўзатом” ва “Росатом” 2026-йил 1-июлгача Жиззах АЭС қурилиш майдонида қўшимча инженерлик тадқиқотларини ўтказади.
Шунингдек, Қурилиш вазирлиги ва Миллий экология қўмитаси станция қурилиши давомида лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.

😱8👍5⚡2🔥1
Kabel.uz. Кабель, симлар, эмалли симлар, чироқлар, ёритгичлар, автоматлар ва бошқа электротехника маҳсулотларини нархларини билиш ва харид қилиш учун жуда фойдали ресурс. Барча усулдаги тўловларни қабул қиламиз. Республика бўйлаб элтиб бериш хизмати ҳам мавжуд.
Бизга ёзинг 👉 @osiyokabel
Kabel.uz. Очень полезный ресурс для тех кто хочет знать текущие цены на кабельно-проводниковую продукцию, эмальпровод, лампы, светильники, автоматы и другие электротехнические изделия. Форма оплаты любая. Доставка во все регионы Республики.
Веб-сайт: www.kabel.uz
☎️+998(78) 120 09 09
☎️+998(99) 434 09 09
☎️+998(99) 433 09 09
Пишите нам👉 @osiyokabel
Каналга уланинг👇
@OsiyoKabelUz

❤5👍2
2025-йил 1-январ ҳолатига кўра, дунёдаги энг йирик АЭС лар (ўрнатилган қуввати 6000 МWt ва ундан ортиқ)
1. Bruce NPP (Канада) реакторлар сони 8 та, ўрнатилган қуввати 6944 MWt
2. Hongyanhe NPP (Хитой) реакторлар сони 6 та, ўрнатилган қуввати 6714 MWt
3. Fuqing NPP (Хитой) реакторлар сони 6 та, ўрнатилган қуввати 6667 MWt
4. Tianwan NPP (Хитой) реакторлар сони 6 та, ўрнатилган қуввати 6608 MWt
5. Yangjiang NPP (Хитой) реакторлар сони 6 та, ўрнатилган қуввати 6516 MWt
6. Hanbit NPP (Жанубий Корея) реакторлар сони 6 та, ўрнатилган қуввати 6235 MWt
7. Hanul NPP (Жанубий Корея) реакторлар сони 6 та, ўрнатилган қуввати 6226 MWt
8. Zaporozhskaya NPP (Украина) реакторлар сони 6 та, ўрнатилган қуввати 6000 MWt

❤5⚡2🔥1
МДҲ давлатлари ичида Қозоғистонда суюлтирилган газ(пропан) умумий ўртача нархда энг арзон бўлиб турибди
Қозоғистон Энергетика вазирлиги айтишича, мамлакатда суюлтирилган нефть гази (СНГ)(пропан+бутан) нархи жуда арзон бўлгани учун уни яширинча қўшни давлатларга олиб чиқиб кетиш хавфи ошган.
❗️ Маълумот учун хозирда мамлакатда газ экспортирига расмий таъқиқ бор.
Қозоғистонда 1 литр СНГ нархи атиги $0,18 бўлиб, бу минтақадаги энг паст кўрсаткич.
❗️ Шунинг учун мамлакат вазирлиги ички арзон нарх ва ташқи қиммат бозорлардаги фарқ сабаб ноқонуний экспортнинг олдини олиш учун назоратни кучайтирмоқда.

❤12😁2😢2
👎10😁7🤔4😱2😢2
Тожикистонда сўнгги кунлардаги ёмғирлар мамлакатда электр таъминотини яхшилагани айтилмоқда
❗️Шунингдек, чораларни кучайтириш электр энергиясини тежашга ёрдам бермоқда.
Тожикистон амалдорларининг таъкидлашича, сўнгги кунларда ёғган ёмғирлар туфайли Нурек ГЭС сув омборига сув келиши ошган ва шу сабабли аҳолига электр таъминоти бироз яхшиланган. Расмийлар маълумотига кўра, одамлар ҳозир суткасига 4–5 соат электр олмоқда. Бироқ аҳолининг айтишича, амалда кунига атиги 1–3 соатгина "чироқ" берилмоқда экан.

👎5❤2😁2🔥1
Трампга Венесуэла нефти керак(ми?)
Reuters маълумотларига кўра, Венесуэла нефтини ташувчи 30 дан ортиқ танкер АҚШ томонидан босиб олиниши хавфи остида. Бу 10-декабр куни Кариб денгизида санкция остидаги танкер қўлга олингач аён бўлган.
Трамп маъмуриятининг Венесуэлага бўлган кескин эътибори АҚШ сланец нефтининг ўсиши тўхтаган даврга тўғри келади. Авваллари Венесуэланинг оғир нефти айни АҚШдаги махсус заводларда қайта ишланар эди.
Венесуэла дунёдаги энг катта нефть захирасига эга, аммо бу асосан оғир нефть. Ҳозир унинг 90% экспорти Хитойга кетмоқда, конларни ҳам асосан Пекин ўзлаштирмоқда.
Агар АҚШ Венесуэла устидан назорат ўрнатса, бу Америка нефть-газ гигантлари учун катта имконият беради ва Хитойни бу сектордан сиқиб чиқаради. Шундан сўнг сланец саноатини Ориноко(Ориноко ҳавзаси – Жанубий‑Америкада, асосан Венесуэла ва қисман Колумбияда жойлашган дарё ҳавзаси. Ориноко дарёси (2,140 км) ҳавзанинг асосий суви бўлиб, Кариб денгизига қуйилади. Ҳавза майдони 990,000 км², тропик иқлимга эга. Ориноко ҳудуди оғир ва ўта оғир нефть захиралари билан машҳур бўлиб, Венесуэланинг нефть саноатида марказий аҳамиятга эга) ҳавзасига кўчириш ҳам осонлашади. Маълумот учун АҚШ 2007-йилгача бу ерда нефть қазиб олган. Яъни Венесуэланинг собиқ президенти Уго Чавес(мамлакатнинг 1999–2013 йиллардаги Президенти) давридаёқ АҚШ билан совуқлашиш бошланган.
Бугун АҚШ Венесуэлани ўз нефть-газ саноати учун янги ўсиш нуқтаси сифатида кўриб, Мадуро ҳокимиятини алмаштиришга уринаётгандек.

❤7🔥2⚡1