tgoop.com/Energetika/8554
Create:
Last Update:
Last Update:
Қуёш панеллари зарарли бўлиб чиқди: олимлар қачон хавф туғдиришини ўрганди
Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, яшил энергетика учун истиқболли ечим ҳисобланган сузувчи қуёш панеллари улар жойлаштирилган сув ҳудудига қараб экотизимга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Орегон штати университети ва АҚШ Геология хизмати олимлари сузувчи қуёш фотоэлектр тизимларининг таъсирини олти штатдаги 11 та сув омборида моделлаштирди. Бу ҳақида университет сайтида айтилади.
❗️ Симуляция натижаларига кўра, қуёш панеллари сувнинг устки қатламини изчил равишда совутган, ҳамда сув омборларининг турли қатламларидаги ҳароратни ўзгартирган. Шу билан бирга, улар сув ости жонзотларининг яшаш муҳитига ҳам таъсир кўрсатади.
“Турли сув омборлари чуқурлик, айланиш динамикаси ва бошқарувда муҳим бўлган балиқ турларига қараб турлича реакция билдиради. Бу тизимларни лойиҳалаш учун универсал формула йўқ”
— дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Эван Бредевег.
❗️ Нашр изоҳига кўра, ха сузувчи қуёш панелларининг бир нечта афзалликлари мавжуд. Сувнинг совутувчи эффекти панеллар самарадорлигини 5–15% га ошириши мумкин. Бундай тизимларни мавжуд ГЭС ва транспорт инфратузилмаси билан интеграция қилиш мумкин. Бундан ташқари, улар буғланишни камайтиришга ёрдам беради, бу эса иссиқ ва қуруқ иқлимларда айниқса фойдали.
❗️ Бироқ тадқиқотга кўра, сузувчи қуёш панеллари сабаб ҳарорат ва кислород динамикасини ўзгариши ҳам илиқ сувли, ҳам совуқ сувли балиқ турларининг яшаш майдонига таъсир кўрсатиши мумкин.
Олимлар фикрича, сузувчи қуёш панеллари сув экотизимларига зарар етказмасдан тоза энергия ишлаб чиқаришини таъминлаш учун қўшимча тадқиқотлар ва узоқ муддатли мониторинг зарур.
“Экологик хатарларни ва сузувчи фотоэлектр тизимлар жойлаштирилишига экотизимнинг қандай жавоб беришини тушуниш, тартибга солувчи идораларни хабардор қилиш ҳамда барқарор энергетикани ривожлантиришни тўғри йўналтириш учун жуда муҳим”
— дея қўшимча қилди Бредевег.
👉 @Energetika
BY Energetika
Share with your friend now:
tgoop.com/Energetika/8554
