КТКга қилинган ҳужум Қозоғистонда нефть қазиб олишни 6%га камайтирди - Reuters
⚡5🔥2👍1😱1
Самарқанд "Ҳудудий Электр Тармоқлари" АЖ Туркиянинг “Aksa Elektrik” компанияси бошқарувига берилди
❤7👍4🔥1
“Минтақамизнинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиб, биргаликда бошқариш мақсадида келгуси йили Қирғизистон ва Қозоғистон билан “Қамбар-ота ГЭС-1” лойиҳасини молиялаштиришга киришамиз.
– Ш.Мирзиёев
❤6⚡1
Қозоғистонда уран қазиб олиш лойиҳаларида хорижий компаниялар улушини 25% га чеклаш режалаштирилмоқда
Қозоғистон Атом энергияси агентлиги раиси ўринбосари Асет Маҳамбетовнинг айтишича, мамлакатда уран қазиб олиш лойиҳаларида қатнашувчи компаниялар таркибига қўйиладиган талабларни кучайтиришни назарда тутган қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Агар қонун қабул қилинса, янги корхоналарда хорижий компаниялар улуши 25% билан чекланади.
Маълумот учун хозирда Қозоғистонда уран соҳаси бўйича 14 та корхона фаолият юритмоқда, уларнинг 2 таси "Казатомпром" га тегишли, қолганлари эса Хитой, Япония, Франция, Канада ва Россия компаниялари иштирокидаги қўшма корхоналардир.
👉 @Energetika

❤6👍4🔥1
Ана бўлмаса...
Хомашё бозорида нархларни белгилайдиган энг йирик компаниялардан бири 15-декабрдан бошлаб Россия нефтидан ишлаб чиқарилган ёқилғини баҳолаш жараёнига киритмаслигини эълон қилди.
S&P Global Energy таркибида бўлган Plattsнинг бу қарори шуни англатадики, улар энди баҳолашда Россия нефти асосида ишлаб чиқарилган ёқилғини ҳисобга олмайди, ҳатто у бошқа манбаларга қараганда арзон бўлса ҳам.
Бу чора Европа Иттифоқининг импорт бўйича қоидаларига тўлиқ мос келади.
Platts қўшимча қилгишича: баҳолаш учун бериладиган барча таклифлар “ёқилғи Европа Иттифоқининг Россия нефтига қўйган импорт тақиқига мос бўлишини назарда тутувчи кафолатни” ўз ичига олиши шарт.

❤7⚡4👍1🔥1
Энергетикада иш ўринлари ўсмоқда, аммо кадр танқислиги келажакка хавф солмоқда – (ХЭА)
2024 йилда электр инфратузилмасига йўналтирилган катта инвестициялар сабаб глобал энергетика бандлиги 2,2% га ошди. Бироқ малакали ишчи кучи танқислиги сабаб, келажакдаги лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга хавф солмоқда. Бу ХЭА(Халқаро Энергетика Агентлиги) нинг 5-декабрдаги “World Energy Employment 2025” ҳисоботида қайд этилган.
2024 йилда дунё бўйича энергетика сохасида 76 млн киши ишлаган, бу 2019 йилга нисбатан 5 млнга кўп.
❗️ Сўнгги 5 йилда жахон миқёсидаги яратилган янги иш ўринларининг 2,4%и айнан энергетика ҳиссасига тўғри келган.
Ушбу ўсишнинг асосий қисми электр энергетикасига тўғри келиб, бу сектор ёқилғи энергетикасидан ҳам йирик иш берувчига айланган.
ХЭА бунга қуёш панеллари, атом энергетикаси, электр тармоқлари ва энергия сақлашда, ишга қабул қилишнинг кучайиши ҳамда иқтисодиётнинг электрлашуви сабаб бўлганини айтмоқда. Мисол учун фақат электромобил ва батарея ишлаб чиқаришнинг ўзи 2024 йилда 800 минг янги иш ўрни яратган.
Қазилма ёқилғи секторларида умумий бандлик барқарор. Ҳиндистон, Хитой ва Индонезияда кўмир бўйича иш ўринлари ошган бўлса, ривожланган давлатларда камайганига қарамай, глобал кўмир бандлиги 2019 йилдан 8% юқори.
Нефт-газ сохасида эса 2020 йилда йўқолган иш ўринлари асосан тикланган, аммо 2025 йилда паст нархлар ва ноаниқлик сабаб қисқариш кузатилган.
Хисоботда қайд этилишича 2025 йилда глобал бандлик ўсиши 1,3% гача секинлашиши кутилмоқда, меҳнат бозори торайиши, савдо хатарлари ва геосиёсий тангликлар сабаб.
Шунингдек хисоботда малакали кадрлар ва кўникмалар танқислиги тобора кучайиб бораётгани, бу эса лойиҳалар муддатларига таъсир қилаётгани таъкидланади. ХЭА ушбу холат бўйича сўровнома ўтказган, сўровномада қатнашган 700 ташкилотнинг ярмидан кўпи малакали кадр топиш қийинлашганини билдирган. Айниқса электриклар, қувурчилар, тармоқ техниклари, завод операторлари ва атом муҳандислари етишмаяпти. Ушбу касбларда бўлса 2019 йилдан бери 2,5 млн янги иш ўрни яратилган ва улар энергетика ишчи кучининг ярмидан кўпини ташкил қилади.
❗️ Ривожланган давлатларда ходимларнинг қариши вазиятни янада оғирлаштирмоқда: ҳар бир 25 ёшдан кичик биргина янги ишчига нисбатан 2,4 киши пенсия ёшига яқинлашмоқда. Атом ва электр тармоқларида бу мутаносиб равишда 1,7:1 ва 1,4:1.
ХЭАга кўра, 2030 йилгача кадрлар етишмовчилиги кучаймаслиги учун янги малакали ишчилар оқими 40% га оширилиши зарур. Бу йилига қўшимча 2,6 млрд доллар талаб қилади.
❗️ Таълим харажатлари, ўқиш давридаги даромад йўқотилиши ва дастурлар ҳақида маълумот танқислиги энергетика сохасига йошларнинг киришдаги асосий тўсиқлар бўлиб қолмоқда. Молиявий ёрдам, амалиёт дастурларини кенгайтириш ва ўқув инфратузилмасига сармоя бу муаммони енгиллатиши мумкин.
Шунингдек, қазилма ёқилғи сектори қисқараётган ҳудудларда қайта ўқитиш муҳим, бу ишчиларни ўсувчи энергетика йўналишларига ўтишини таъминлайди.
- деб такидлайди ХЭА раҳбари Фатих Бирол

“Энергетика сўнгги йилларда глобал иқтисодиётда энг барқарор иш ўринларини яратди. Аммо бу суръатни табиий деб бўлмайди. Малакали кадрлар бўлмаса, энергетика инфратузилмасини қуриб улгуролмаймиз. Ҳукуматлар, саноат ва таълим тизими бирлашмас экан, танқислик тараққиётни секинлаштиради, харажатларни оширади ва энергетика хавфсизлигини заифлаштиради.”
- деб такидлайди ХЭА раҳбари Фатих Бирол
👉 @Energetika
👍6❤4🔥1
#инфографика
Дунё мамлакатларидаги ядровий қуроллар заҳиралари қандай ўзгарган
(инфографика пастда👇)
Бутун дунё бўйлаб минглаб ядровий каллаклар мавжуд бўлиб, улар дунёни бир неча марта йўқ қилишга етарли. Инфографикада қайси мамлакатлар қуролга эгалиги ва 1963 йилдан 2023 йилгача каллаклар сони қандай ўзгаргани кўрсатилган.
График уч йил-даврни қамраб олади яъни 1963, 1985 ва 2023 йиллар. Шу даврда дунё бўйлаб ядровий қуролларни назорат қилиш ва камайтиришга оид муҳим воқеалар содир бўлган.
The New York Times эслатишича, 1963 йилда мамлакатлар “Ядровий қуролларни синашни чеклаш тўғрисидаги шартнома”ни қабул қилган.
❗️ Ушбу ҳужжат ядровий қуролларни атмосфера, космик макон ва сув остида синашни тақиқлаган. 1985 йилда бўлса АҚШ ва Совет Иттифоқи Женева саммитида "ядровий урушни ғалаба билан якунлаш мумкин эмаслиги ва уни ҳеч қачон бошламаслик кераклиги" ҳақида келишиб олган. 2023 йилда эса Россия(Украина билан уруш фонида) “Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича янги шартнома” амалини тўхтатган, бу шартнома ядровий қуролларни жойлаштиришни чеклаган.
Биламиз-ки энг кўп ядровий қуроллар Россия ва АҚШга тегишли, шунга қарамай, бир қатор бошқа мамлакатлар ҳам уларга эга. Ушбу катта ядровий давлатлар 1985 йилдан бери ядровий каллаклар сонини сезиларли даражада камайтирган, аммо шундан кейин ядровий қуроллар Ҳиндистон, Покистон ва Шимолий Кореяда пайдо бўлган. Бундан ташқари, Исроил ва Хитой хам каллаклар сонини бироз оширган.
2023 йилга келиб ядровий каллаклар бўйича етакчи мамлакат Россия бўлиб, унинг заҳирасида умумий 4489 та ядро каллаги мавжуд. Кейинги ўринда АҚШ — 3708 та. Хитойнинг каллаклари 410 та, Франция — 290, Буюк Британия — 225, Покистон — 170, Ҳиндистон — 164, Исроил — 90 ва Шимолий Корея — 30 та каллак билан якун ясайди.

😢3👏1
Қирғизистон Покистондaн электр энергияси импорт қилиши мумкин
Садир Жапаровнинг Исломободга давлат ташрифи чоғида икки давлатнинг энергетика вазирлари учрашув ўтказди.
Учрашувда ўзаро электр энергияси етказиб бериш масаласи муҳокама қилинган яъни ёз ойларида Қирғизистон Покистонга электр экспорт қилиши, қиш мавсумида эса Покистон Қирғизистонга электр етказиб бериши мумкинлиги кўриб чиқилган.
Бу режалар CASA-1000 лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Покистон ҳудуди орқали ўтувчи электр узатиш линиясини назарда тутади.

❤3👍3😱2👎1
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон электр узатиш тармоқларининг ўтиш қувватини оширади
❤4👍3
Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг фикрича, маълумотлар марказларини қувватлантириш учун мўлжалланган ядро мини-реакторлари олти ёки етти йил ичида кенг қўлланила бошлайди.
Кўплаб мутахассислар огоҳлантирганидек, дунёнинг айрим ҳудудларида сунъий интеллект инфратузилмаси жуда тез ривожланмоқда, аммо бунга мос равишда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ошмаяпти. Nvidia асосчиси Женсен Хуанг эса шундай дейди: Тахминан олти-етти йилдан кейин йирик компаниялар ўз маълумотлар марказларини электр билан таъминлаш учун ядро мини-реакторларидан фойдалана бошлайди.
Бу фикрларини Nvidia раҳбари Жо Роган (Joe Rogan) подкастида билдирган. Унинг таъкидлашича, ҳозирги кунда электр энергияси манбаларининг чекланганлиги маълумотлар марказларини кенгайтириш жараёнидаги асосий “тиқилинч нуқта”га айланган. Ядро ёқилғисида ишлайдиган мини-реакторлар бу муаммони бартараф этиши мумкин, ва Хуангнинг айтишича, улар олти-етти йил ичида амалиётда кенг тарқалишни бошлайди.
Халқаро энергетика агентлиги (IEA) ҳозирги вақтда глобал электр энергиясига бўлган талабни 415 ТВт·соат деб баҳолайди. 2030 йилга келиб суний интеллект хисобига бу кўрсаткич икки баравардан кўпроққа, 945 ТВт·соатга етиши прогноз қилинмоқда. Goldman Sachs таҳлилчилари ҳам шу каби фикрда, уларнинг ҳисоб-китобига кўра, маълумотлар марказларининг электрга бўлган талаби 2027 йилга келиб 50 % га, ўн йиллик охирига бориб эса 165 % га ошади. Энг кўп маълумотлар марказлари АҚШ ва Хитойда жамланади. Ҳисоблаш қувватларини янада кенгайтириш эса АҚШнинг энергетика инфратузилмасини жиддий модернизация қилишни талаб қилади.

❤2⚡2🔥1
Blue Origin реголитдан энергия оладиган қурилмани тақдим этди
Amazon Invent 2025 конференциясида Blue Origin Ой тупроғидан (реголитдан) иссиқлик чиқариб, уни энергияга айлантирадиган қурилмани намойиш қилди. Ушбу қурилма Istari Digital сунъий интеллект платформаси ёрдамида ишлаб чиқилган.
Istari Digital бош директори Уилл Ропер қурилманинг ишлашини шундай тушунтиради: қурилма реголитни ичига тортиб олади, ундан иссиқлик ажратиб олади ва шу иссиқликни энергия сифатида ишлатади. Ропернинг айтишича, реголитнинг табиий тузилиши маълум шароитларда иссиқликни самарали чиқаришга имконият беради, бу эса уни Ой юзасидаги қулай ва маҳаллий энергия манбаига айлантиради.
Технологиянинг асосий мақсади: Ой тунларида энергия таъминотини узлуксиз таъминлаш. Маълумот учун Ойда тун икки ҳафта(14 кун) давом этади, бу даврда қуёш панеллари ишламайди, ҳарорат кескин тушади ва бу холатда аккумуляторлар заряди тез тугаб қолади . Blue Origin ва Istari Digitalнинг ечими эса қўшимча ёқилғи ёки катта батареяларга эҳтиёжни камайтиради, энергияни Ой юзасидаги материаллардан олишга имконият беради.
Шунингдек, сунъий интеллект қурилмани лойиҳалаш жараёнида фаол ишлатилган. Istari Digital AI тизими техник талабларни қабул қилган, барча мумкин бўлган вариантларни таҳлил қилган ва стандартларга мос келадиган конструкцияни яратган. Ропернинг айтишича, AI нафақат деталларни чизади, балки уларни стандартлар ва чекловлар бўйича текширади.
Istari Digitalга собиқ Google бош директори Эрик Шмидт ёрдам беради ва компания Lockheed Martin каби мудофаа пудратчилари билан ҳамкорлик қилади.
❗️ Агар бу тизим Ой шароитида ҳам ишласа, у узоқ муддат ишлайдиган қўниш модуллари ва станциялар учун мустаҳкам энергия манбаи бўлиши мумкин.

❤4⚡1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онамнинг бардоши каби севаман❤️...
❤5👍3
Америкалик Deep Fission компанияси ер остида, бир мил(тахминан 1,6 км) чуқурликда ядро реакторини қуради
Америкалик Deep Fission компанияси биринчи тижорат мақсадидаги кичик ядро реактори учун Канзас штатида жой танлади. Реактор махсус бурғилган қудуққа, ер остида тахминан 1,6 км чуқурликка ўрнатилади.
Deep Fission стартапи реакторларни ер юзасида эмас, балки чуқур ер ости қудуқларида қуришни режалаштирмоқда ва бунинг учун нефть-газ саноатидаги технологиялардан фойдаланади.
Компания пилот лойиҳа учун жой сифатида Канзас штатидаги Парсонс шаҳридаги Great Plains саноат паркини танлаганини эълон қилди. Ҳудуднинг майдони 14 минг акрдан ортиқ бўлиб, келажакда кенгайтириш имконни беради. Биринчи тамалтошнинг қўйилиш маросими 9-декабрга режалаштирилган.
Реактор ўзи, босимли сув билан ишловчи (PWR) гравитацион кичик модул реактордир. Унинг асосий хусусияти, махсус бурғилган қудуққа, тахминан бир мил (яъни 1600 метр) чуқурликка жойлаштирилганидир. Аслида, компания бу билан стандарт нефть қудуқлари бурғилаш, геотермал технологиялар ва классик реактор конструкциясини бирлаштирмоқда.
Ҳар бир блок 15 мегаватт электр энергиясини ишлаб чиқаради. Бир нечта реактор бир майдонда ўрнатилиши мумкин, шунда умумий қувват ошади.
❗️ Deep Fission компанияси ер остидаги жойлашувнинг бир нечта афзалликларини такидлайди. Биринчидан, бу қўшимча хавфсизлик даражасини таъминлайди, ер қатлами табиий ҳимоя вазифасини бажаради. Иккинчидан, оғир ва қиммат ер усти ҳимоя иншоотларига эҳтиёж қолмайди. Натижада, компания ҳисобича, қурилиш харажатлари ва энергия якуний нархи камаяди.
Лойиҳа АҚШ Энергетика вазирлиги томонидан пилот реакторлар дастурига жалб қилинган, бу эса тартибга солишни соддалаштириши кутилмоқда. Deep Fission компанияси қурилишни якунлаб, 2026-йил 4-июлга келиб занжир реакциясининг бошланишини (критик ҳолатга етиши) режалаштирмоқда. Аммо бу регуляторлардан рухсат олишга боғлиқ.

❗️ Ёқилғи сифатида паст бойитилган уран ишлатилади.

❤5
Европа Иттифоқи ёқилғи импортига қарамликни камайтириш ва нархларни тушириш учун трансчегаравий энергия магистралларини қуришни тезлаштирмоқчи
Еврокомиссия трансчегаравий энергия тармоқларини қуришни жадаллаштирмоқчи. Bloomberg News кўриб чиққан ҳужжатга кўра, Брюссель Energy Highways ташаббусини тезлаштирилган тартибда жорий қилишни таклиф қилади. Мақсад, энергия тармоқларининг самарадорлигини ошириш, тарифларни пасайтириш ва ЕИнинг импорт қилинадиган қозилма ёқилғига қарамлигини камайтириш. Лойиҳада таъкидланадики, юқори энергия қарамлиги сабабли Европадаги электр энергияси нархлари АҚШ ва Хитойга нисбатан икки баравардан кўпроқ юқори.
❗️ Электр энергияси қимматлашишининг сабабларидан бири, қайта тикланувчи манбаларга ўтиш суръатларига тармоқ инфратузилмаси улгурмай қолаётгани. Ўтказувчанлик етишмаганлиги сабабли шамол ва қуёш электр станциялари кўпинча тўхтаб турмоқда. Ишлаб чиқарилган энергияни юқори талаб бўлган ҳудудларга етказиб беришнинг имкони йўқ. Натижада ЕИ давлатлари етишмовчиликни анъанавий электр станциялари ҳисобига қоплашга мажбур.
❗️ Еврокомиссия баҳосига кўра, тармоқларни модернизация қилиш ва саккизта трансчегаравий лойиҳани амалга ошириш йилига 40 миллиард евро гача тежамкорлик бериши, шунингдек, 2030-йилга бориб минтақa ЯИМини 18 миллиард евродан ошириши мумкин.
Брюссель, шунингдек, янгиланган инфратузилма Европа Иттифоқига маълумот марказлари ва сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар кўринишидаги қўшимча инвестицияларни жалб қилишга умид қилмоқда.
Улар келажакда ЕИнинг иқтисодий ўсиши ва энергия истеъмоли учун асосий драйверлар сифатида кўрилмоқда.
❗️ Еврокомиссия огоҳлантиради: зудлик билан чоралар кўрилмаса, 2030-йилга бориб Европа зарур трансчегаравий ўтказувчанликнинг 45 фоизидан бебаҳра қолади. Бу эса 2040-йилга келиб 310 ТВт/сoат қайта тикланувчи энергиянинг мажбурий тарзда чекланишига олиб келади. Бу 2023-йилда ЕИнинг умумий электр истеъмолининг деярли ярмига тенг.

❤5👍3😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нефть
Ҳинд ОАВлари Россия президентининг 4-5 декабрдаги мамлакатга ташрифини изоҳлай бошлабди.
Йирик India Today агентлиги эълон қилган роликда Россия президенти ва Ҳиндистон бош вазири мотоциклда учиб юриб, қувонч билан дўстлик ҳақида қўшиқ куйлашади.
Видеонинг ярмида улар дўстликнинг муҳим қисми сифатида тасвирланган нефть қудуқларининг “качалкалари” ёнидан ўтиб кетишади. Шу билан бирга, мультфильм яратувчилари Дональд Трампни ҳам эслаб ўтишган, давлат раҳбарлари унинг олдида мотоциклни ёнилғи билан тўлдиришдан бош тортишади.

😁9❤3⚡2😱1
Energetika
Нефть Ҳинд ОАВлари Россия президентининг 4-5 декабрдаги мамлакатга ташрифини изоҳлай бошлабди. Йирик India Today агентлиги эълон қилган роликда Россия президенти ва Ҳиндистон бош вазири мотоциклда учиб юриб, қувонч билан дўстлик ҳақида қўшиқ куйлашади.…
Бундай ролик Украина уруши давомида АҚШ Ҳиндистондан Россия нефтини сотиб олишни қисқартиришни сўраганидан кейин жавоб тарзида чиқарилган.
Шунингдек аввалроқ АҚШ Ҳиндистондан экспорт қилинадиган маҳсулотларга 50 фоизлик бож солган эди.
Юқоридаги роликдаги қўшиқда шундай иборалар бор: "Биз шартномалар тузишни давом эттирамиз ва ҳеч қайси (АҚШ) босим остида таслим бўлмаймиз"

😁5👍2👎2🤔2😱1