tgoop.com/zmtxk/238
Last Update:
РEВАНЧИН ШАРБАТИ
Таркиби:
• Равоч, оддий арпабодиён, асал, сарбат калий, тозаланган сув.
• Халқ табобатининг нодир бебаҳо рецептларидан бири бўлиб, у шарбатнинг хусусиятлари ҳақида машҳур табиб, буюк инсонлардан бири Алихонтўра Соғуний ўзининг Шифо ул-илал китобида қуйидагича таъриф беради:
• Истиқсо(цирроз) иллатига ичидин ичадурғон доруларнинг ҳаммасидан фойдалироғи – Реванчин шарбатидир, шундин фойдали нарсани кўрмадим.
• Ёлғиз бод иллатга эмас, ҳар қандай совуқдин бўлган безгакларга, юрак ўйноқларига, қурсоқ(қорин) оғриқларига. Ичбуруғларга кўп фойдали шарбатдир.
Хусусияти:
• Шарбат таркибидаги биологик актив моддалар катта миқдорда витамин А, В, С гуруҳлари, микроэлементлар кальций, магний, темир, калий, селен, цинк, эфир мойлари, оқсил бирикмалари, антрогликозидлар, полифенол кучли антиоксидант, организмнинг эркин радикаллардан ҳимоя қилувчи, ёмон сифатли ҳужайралар ҳосил бўлишини, кўпайишини олдини олувчи каби моддаларни сақлайди.
• Ошқозон-ичак системасини, ҳазм безларини фаолиятини стимуллайди, ўт ҳайдайди, жигар ҳужайраларини озиқланишини яхшилаб, уни турли зарарли таъсирлардан ҳимоялайди.
• Шиш ҳосил бўлишини камайтириб, ични енгил суриш ва сийдик ҳайдаш хусусиятига эга.
• Нафас йўлларидаги балғамни эритиш ва ҳайдаб чиқариш хусусиятига эга.
• Яллиғланишга қарши.
• Ҳароратни туширувчи.
• Оғриқсизлантирувчи.
Қўлланиши:
• Турли сабабдан келиб чиққан жигар циррози.
• Сурункали гепатитлар, сурункали холецистит, панкреатит.
• Нафас йўллари яллиғланиши билан кечувчи касалликлар.
• Турли химиявий моддалар билан ишловчи касб эгалари.
🍃 Биз учун саломатлигингиз муҳим 🍃
@ZMTxk
BY Табиий Маҳсулотлар
Share with your friend now:
tgoop.com/zmtxk/238