tgoop.com/zmtxk/234
Last Update:
СИКАНЖУБИН
Хусусияти:
• Бу ичимликдан кўзда тутилган мақсад ўзи ўзгармасдан модданинг парчалаш ва латифлаштиришдир (суюлтиришдир).
• Моддани сўндириш ва совутиш.
• Чунки сирка етук парчаловчи, латифлаштирувчи ва совитувчидир, шу билан бирга асалнинг иссиқлигини кесувчи, уни сафрога айланишига қаршилик қилувчи, бироқ унинг тозаловчи хусусиятига қаршилик қилмовчидир.
• Асал эса ўз моҳиятига кўра моддаларнинг парчалайди ва латифлаштиради ва охирида тозалашга ўтади.
• Сканжубиннинг ўзидан бошқа ичимликларда деярли учрамайдиган улуғ ва катта манфаати қиздирмасдан модданинг парчалаш, латифлаштириш, тиқилмаларнинг очишдир.
Унинг хоссалари:
• Ҳароратнинг туширади.
Ғализ(қуйиқ) балғамга аралашса уни танадан чиқаради.
• Агар сариқ ўт(сафро)га айланмоқчи бўлган хилтга тўқнашса, уни сариқ ўтга айланишига қаршилик қилади. Агар ўзи сариқ ўтга аралашса, уни ўзгартиришга ҳаракат қилади ва унинг ортиқча ҳароратининг ва ёмон таъсирининг синдиради. Агар сариқ ўт кўп бўлса, уни қустириш, сийдик, ахлат орқали чиқариб ташлайди.
• Жигардаги тиқилмаларнинг очади ва унинг мўътадил даражада совитади, натижада унинг яллиғланишига ва иссиқ шишларнинг вужудга келишига қаршилик қилади.
• Талоқнинг қаттиқлигини ҳам юмшатади, уни ихчамлаштиради, ундаги қон қуйқасини суюлтиради.
• Иштаҳанинг очади.
Жолинус айтади:
• Ҳақиқатдан ҳам сканжубин барча мизождаги ва барча ёшдаги кишиларга соғлиғини сақлаш учун энг мос ичимликдир. Чунки у тор йўлларни очади ва уларда ғализ каймуснинг (қуйиқ овқатлар, моддалар) сақланиб қолишига йўл қўймайди.
• Ўпкадаги ғализ хилтларни парчалайди, йўтал ва астмада фойдалидир.
• Ғарғара қилинганда томоқ оғриқларни, балғам тушишини, тил қуришини, оғиз бўшлигидан ҳид келишини даволайди.
• Қоринда турли қуртлар пайдо бўлишига қаршилик қилади.
Замонавий тиббиётда:
• Таркибида катта миқдорда микроэлементлар сақлайди: калий, кальций, цинк, фосфор, магний, темир, мис, олтингугурт, натрий ва бошқалар.
• Витамин гуруҳларига (вит А, В,С,Р ва бошқалар) бой.
• Полифеноллар организмдаги эркин радикалларни блоклайди, қон айланишни яхшилайди.
• Антиоксидант, иммунитетни оширувчи.
• Моддалар алмашинувини кучайтиради, иштаҳани очади, овқат ҳазм қилиш жараёнларини стимуллайди.
• Атеросклерознинг олдини олади, тиқилмаларни очади, организмдаги ортиқча миқдордаги холестеринни парчалайди, қон айланишни яхшилаб, қонни суюлтиради.
• Антимикроб, ҳароратни туширувчи, қонни тозаловчи, яллиғланишга қарши хусусиятга эга.
• Жигар ва талоқдаги тиқилмаларни очади.
Қўлланиши:
• Иштаҳасизлик, ҳазмсизлик, кам қувватликда. Ошқозон шираси етишмовчилигида.
• Атеросклероз, Артериал гипертония, қон қуюқланиши билан кечувчи касалликлар.
• Ички органлардаги, хусусан жигар ва талоқдаги тиқилмалар билан кечувчи касалликларида.
• Яллиғланиш ва тана ҳароратини ошиши билан кечувчи юқори нафас органлари касалликларида.
• Косметологияда. Терини озиқланиши ва қон айланишини яхшилаш мақсадида ва турли тери қичишиши билан кечувчи касалликларда сиртдандан суртиш учун.
🍃 Биз учун саломатлигингиз муҳим 🍃
@ZMTxk
BY Табиий Маҳсулотлар
Share with your friend now:
tgoop.com/zmtxk/234