Telegram Web
"Российская газета" нашрида "Моя душевная боль…" мақоласи чоп этилди

"Бугун Ўзбекистон қандай йўлга кирганини ва бу ерда нималар бўлаётганини зукко таҳлилчилар, маърифатли инсонлар кўриб, ҳис қилиб турганига ишонаман. Аммо бир нозик жиҳат борки, буни ҳаммаям илғаб олаётганига шубҳам бор. Мен илгариги бир неча мақолаларимда билдирган фикримда собитман – узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу юрт ва унинг халқи эндиликда нафақат мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш, балки унуттирилган ва бағридан юлиб олинган улуғ ўтмиш хотираси, маданияти ва аждодлари меросини тиклаш ҳамда бу шарафли ҳаракат ўлароқ ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади, десам, тўғри бўлади." - сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг "Российская газета" нашридаги мақоласидан.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Камбағал оилаларга кредит ажратиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (612-сон, 30.09.2025 й.) билан “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” АТБ томонидан камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратиш тартибини белгилайди:

▪️ ноутбук;
▪️ тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари;
▪️ кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.

📝 Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади.

Аризалар скоринг баҳолаш натижаларига кўра 1 иш кунида кўриб чиқиш учун қабул қилинади.

📙 Бириктирилган раҳбар аризани 5 иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.

📑 Ўрганиш натижаси бўйича фотоҳисобот ва кредит ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани платформага жойлаштиради.

💸 Қарз олувчиларга кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги фоиз ставкасида устама ҳақ тўлаш шарти билан қуйидагича ажратилади:

🔹 15 млн сўмгача бўлган 1 та ноутбук сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга 2 йил имтиёзли давр билан;

🔹 тадбиркорликни бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга бўлиб тўлаш шарти билан.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
В Хорезмской области построят завод по производству авиационного топлива с нулевыми выбросами. Сумма инвестиций составит 5,9 млрд долларов.

Проект компании Allied Biofuels предусматривает выпуск более 540 тысяч тонн экологичного топлива в год.

https://www.gazeta.uz/ru/2025/10/02/saf/

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Бугун тиббиёт муассасаларида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соҳада коррупцияга қарши кураш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоятдаги барча тиббиёт муассасаларининг раҳбар ва ўринбосарлари иштирок этдилар.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, тиббиёт муассасаларидаги коррупция ҳолатлари, жумладан, беморларга давлат шифохоналарида хизмат кўрсатмасдан хусусий клиникаларга йўналтириш, ноқонуний тўловлар ва бюрократия, дори-дармон таъминотидаги қонунбузилишлар, кадрларни ишга қабул қилишдаги таъмагирлик ҳолатларини чуқур таҳлил қилди. Соҳани рақамлаштириш борасида йўл қўйилаётган камчиликларга тўхталди.

Сўзга чиққанлар вилоят ҳокимининг танқидий-таҳлилий маърузасидан тегишли хулоса қилиб, тизимда мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича ўз таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
🕌 Xorazmda sayyohlar oqimi ortmoqda

Joriy yilning 9 oyi yakuniga ko‘ra, Xorazm viloyatiga 140 dan ortiq xorijiy davlatlardan 1,8 milliondan ortiq xorijiy sayyoh tashrif buyurgan. Bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 2 baravarga oshgan.

Kunlik tashrif buyuruvchi xorijiy sayyohlar soni 3–4 mingdan
7–8 ming nafargacha
oshgan.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Халқаро маслаҳат кенгаши экспертлари Альфред Гузенбауэр, Александр Квасьневский ва Штефан Фюлени қабул қилди.

Мулоқот чоғида Европа Иттифоқи мамлакатлари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Хоразм вилоятининг Европа иттифоқи билан ташқи савдо айланмаси 5 йил олдин 20 млн долларни ташкил қилган бўлса, ўтган йили ушбу кўрсаткич 4 марта ошиб, 80 млн долларга етди.

Бугунги кунда вилоятимизда хорижий инвесторлар иштирокидаги 200 тадан ортиқ корхоналар фаолият юритаётган бўлса, шундан 47 таси Европалик сармоялар билан ҳамкорликда ташкил қилинган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Альфред Гузенбауэр –
Халқаро маслаҳат кенгаши эксперти

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Штефан Фюле
Халқаро маслаҳат кенгаши эксперти

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Хива шаҳрида "Гиламлар жилоси" халқаро гилам кўргазмаси бўлиб ўтади.

Халқаро кўргазмани ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимизда қадимдан миллий қадрият сифатида ривожланиб келаётган гиламдўзлик анъаналарини асраб-авайлаш, илмий тадқиқ этиш, халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш ва кенг тарғиб этиш, анъанавий усулда гилам тўқиётган уста ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоятимизнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришдан иборат.

Хоразм вилоят хокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида уюштириладиган халқаро тадбирда маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар, олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Халқаро кўргазма доирасида “Ўзбек гиламдўзлиги: анъана ва инновация” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
2025/10/22 04:37:45
Back to Top
HTML Embed Code: