tgoop.com/xorazm_uz_rasmiy/15805
Last Update:
✅ Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Хива шаҳрида "Гиламлар жилоси" халқаро гилам кўргазмаси бўлиб ўтади.
✅ Халқаро кўргазмани ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимизда қадимдан миллий қадрият сифатида ривожланиб келаётган гиламдўзлик анъаналарини асраб-авайлаш, илмий тадқиқ этиш, халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш ва кенг тарғиб этиш, анъанавий усулда гилам тўқиётган уста ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоятимизнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришдан иборат.
✅ Хоразм вилоят хокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида уюштириладиган халқаро тадбирда маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар, олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.
✅ Халқаро кўргазма доирасида “Ўзбек гиламдўзлиги: анъана ва инновация” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
BY Xorazm.uz

Share with your friend now:
tgoop.com/xorazm_uz_rasmiy/15805
