Telegram Web
Маълумки, ҳар йили “30 июнь – Ёшлар куни” олдидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг миқёсда оммавий  тадбирлар ўтказилиши анъанага айланган. Шу муносабат билан вилоятимизнинг барча ҳудудларида турли маданий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда.

Бугун  Хива шаҳридаги «Арда Хива» туристик мажмуасида ташкил қилинган  тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев қатнашиб, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталдилар ва 30 июнь -Ёшлар куни олдидан ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда ўтишини тиладилар.

Тадбирда пойтахтдан ташриф буюрган ўзбек эстрада санъатининг ёрқин юлдузлари иштирокидаги катта концерт дастури  ёшларга бир олам қувонч, унутилмас таассуротлар улашди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Шакаржон Хўжаниёзова хотираси қалбимизда мангу яшайди

Мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг 1-2 май кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида кўп йиллар давомида эл-юрт учун фидокорона хизмат қилган давлат ва жамоат арбоби Шакаржон Хўжаниёзова таваллудининг 70 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда хотирасини абадийлаштириш бўйича топшириқ берган эди. Бугун 12 июнь – Шакаржон Хўжаниёзова таваллуд топган санада вилоятимизда юртимизнинг ардоқли фарзанди хотирасига бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб Боғот туманидаги “Толли бобо” қабристонида Шакаржон Хўжаниёзованинг қабрини зиёрат этиб, Қуръон тиловат қилдилар. Шундан кейин чинакам ўзбек аёли тимсоли бўлган, фидойи ва матонатли раҳбар Шакаржон Хўжаниёзова яшаб ўтган хонадонда уй музейи очилди. Музейдан Шакаржон Юсуповнанинг ҳаёти ва фаолиятига оид экспонатлар ўрин олган.

Шунингдек, Боғот тумани асосий кўчаларидан бирига ва туман спорт мактабига қарашли гимнастика марказига Шакаржон Хўжаниёзова номини бериш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳурматли Президентимизнинг топшириғига асосан, вилоятдаги фаол хотин-қизлар ўртасида Шакаржон Хўжаниёзова номидаги раҳбар аёллар танловини ўтказиш, ғолибларни давлат идоралари учун раҳбар кадрлар заҳирасига тавсия этиш механизми ишлаб чиқилди ва мазкур танловни юқори савияда ташкил этиш бўйича жараёнлар давом этмоқда.

Хотира тадбирларининг асосий қисми Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, Шакаржон Юсуповнанинг Ватан ва халқ олдидаги улкан хизматлари ҳақида тўхталдилар. Тадбирда Шакаржон Хўжаниёзованинг серқирра фаолияти акс эттирилган саҳна кўринишлари, расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Фаол иштирокчилар турли номинациялар бўйича вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
2025/06/27 18:36:05
Back to Top
HTML Embed Code: