Урганч шаҳридаги IT-Парк биносида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули ўтказилди.
✅ Унда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган тадбиркорларнинг фаолиятларини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича таклифлари, айрим муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
✅ Қабул давомида янги бизнес лойиҳаларни молиялаштириш, кредит тўловлари билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Мавжуд муаммолар тегишли соҳа масъуллари иштирокида ўрганилиб, тадбиркорларга амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

“Tuxum barak” milliy taomi geografik ko‘rsatkich sifatida davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.
Xorazm viloyatiga xos bo‘lgan nomoddiy madaniy merosimiz hisoblangan “Tuxum barak” milliy taomi viloyat madaniyat boshqarmasi tomonidan viloyat adliya boshqarmasi bilan hamkorlikda geografik ko‘rsatkich sifatida davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.
Mazkur taom o‘ziga xos tayyorlanish usuli, tarkibi va qadimiy an’analarga asoslangani bilan ajralib turadi.
“Tuxum barak” asosan Xorazm viloyati aholisi orasida keng tarqalgan bo‘lib, ushbu hududning boy madaniy-gastronomik merosini aks ettiradi.
Geografik ko‘rsatkich sifatida ro‘yxatdan o‘tkazilishi bu taomni huquqiy jihatdan himoya qilish, sifat va nufuzini saqlab qolish hamda Xorazmning hududiy brendi sifatida targ‘ib qilish imkonini beradi.
Ma’lumot uchun geografik ko‘rsatkich — bu mahsulotning ma’lum bir hududga xosligi va aynan shu hudud omillari bilan bog‘liq alohida sifatlarga ega ekanini bildiruvchi intellektual mulk obyekti hisoblanadi.
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Сайёр қабул
✅ Халқ билан мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини ўрганиш мақсадида жойларда ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар мавжуд иқтисодий-маиший муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.Натижада кўплаб муаммоли масалалар жойида ҳал этилиб, қонун устуворлиги, ижтимоий адолат тамойиллари ижроси таъминланмоқда.
✅ Бугун Гурлан туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган фуқароларнинг талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммолар дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ўрганилиб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

Президентимиз вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммоларни таҳлил қилди.
Ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим ишлайди. Уларнинг вилоятда идораси ҳам, бошлиғи ҳам бор.
Айрим туман ташкилотлари оддий-оддий масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдан, улар эса республикадан рухсат олиши керак.
Масалан, Қумқўрғон марказидаги темир йўлида ҳар куни 20 марта ёпиладиган “шлагбаум” 200 метр нарига кўчирилса, 8 минг автомобиль учун тирбандлик йўқолади. Лекин, бунга на туман, на вилоят ҳокимини ваколати бор. “Ўзбекистон темир йўллари”дан рухсат олиш керак.
Ёки, “Термиз-Сариосиё” темир йўлининг ярми электрлашмагани учун электровоз 1,5 соат сарфлайдиган манзилга тепловозлар 3 соатда бораяпти. Шу боис, кўпчилик автомобилда ҳаракатланмоқда.
Туман ҳокимлари ва аҳоли таклифларини эшитиб, бу йўналишни охиригача электрга ўтказса, 10 та туманни Термиз билан хавфсиз боғлаш мумкин, лекин транспорт вазири И.Маҳкамов, “Ўзбекистон темир йўллари” раиси З.Нарзуллаев бунга лоқайдлиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|X

Ўтган ҳафта Тошкентдаги форумга келган инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритишга янада катта қизиқиш билдирди, 30,5 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.
Бу йилги дастур доирасида яна 26,5 миллиард доллар инвестиция бўлиши, 1 сентябргача 3,3 миллиард долларлик 35 та йирик лойиҳа сўзсиз ишга тушиши шартлиги таъкидланди.
Халқаро молия ташкилотлари маблағи ҳисобидан қурилаётган йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги кўрсатиб ўтилди.
Қайд этилганидек, логистика марказлари қуриш учун 2019 йилда Осиё тараққиёт банкидан олинган 197 миллион доллар бўйича қайта-қайта тендер ўтказилишига чек қўйилганида, ҳали бошланмаган ишга 200 минг доллар қарз фоизи тўланмасди.
Сув, экология ва қишлоқ инфратузилмасига жалб қилинган маблағлар бўйича 6 миллион доллар қарз фоизлари ўз вақтида таъминланганида, бошқа бирорта лойиҳа кечикмасди.