tgoop.com/xorazm_uz_rasmiy/15935
Create:
Last Update:
Last Update:
Учрашувда касаба уюшмалари вакиллари билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.
“Биргаликда бошлаган ишларимиз ҳар бир меҳнат жамоаси, ҳар бир ходим ва унинг оиласи учун манфаатли бўлаётганига яна бир бор амин бўлдим.
Бундан буён ҳам “Инсон қадри учун”, деган эзгу ғоя Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.
Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларни Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик юбилейи ва яқинлашиб келаётган касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилаларингизга бахт-саодат, файзу барака тилайман”,
- деди Президент учрашув якунида.
Facebook|Instagram|X
BY Xorazm.uz

Share with your friend now:
tgoop.com/xorazm_uz_rasmiy/15935