tgoop.com/xorazm_uz_rasmiy/15934
Create:
Last Update:
Last Update:
“Ҳаёт бир ҳақиқатни доимо таъкидлаб келади: тарихни пухта билмасдан туриб, келажакни барпо этиб бўлмайди. Шу боис, ҳар бир ташкилот ва муассаса тарихини ўрганиш, уларда меҳнат қилган инсонларни ёдга олиш, эзгу ишларини келажак авлодларга етказиш барчамизнинг бурчимиз”,- деди Президент.
Шу мақсадда олимлар, соҳа фахрийлари ва фаоллари томонидан ўтказилган ўрганишлар юртимизда касаба уюшмалари ҳаракатига 1905 йилда асос солинганини исботлади. Шу боис, бу йил бутун мамлакатимиз бўйлаб, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи кенг нишонланмоқда.
Бундан тўрт йил олдин Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тарихи музейи соҳага оид маълумот ва экспонатлар билан халқимизни таништиришда муҳим роль ўйнамоқда.
Мана шу қутлуғ сана муносабати билан Президентимиз меҳнаткаш халқимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари”ни ташкил этишни таклиф қилди.
Вилоят ҳокимларига касаба уюшмалари билан маслаҳатлашиб, боғлар учун жой ажратиш топширилди.
“Корхона ва ташкилотлардаги касаба уюшмалари ҳам ишхонасида, ходимлари яшайдиган маҳаллаларда дарахт эктириб, яшил ҳудудларни кенгайтирса, тозалик ва ободончилик ишларини ташкил қилса, ўйлайманки, меҳнат жамоаларидаги муҳит мутлақо бошқача бўлади”,
- деди Президент.
Facebook|Instagram|X
BY Xorazm.uz

Share with your friend now:
tgoop.com/xorazm_uz_rasmiy/15934