tgoop.com/xorazm_uz_rasmiy/15893
Create:
Last Update:
Last Update:
Туман ҳокимлари берилаётган маблағдан оқилона фойдаланиб, “маҳалла еттилиги” билан янги ёндашувлар асосида ишлаши зарурлиги қайд этилди.
Масалан, Нориндаги Шўрариқ маҳалласи атрофидаги яна 6 та маҳаллага хизмат кўрсатадиган марказга айланмоқда. Бундан руҳланиб, “Замонавий гузар, сервис маркази, боғча, мактаб қураман, ишлаб чиқариш қиламан!”, деб ўнлаб тадбиркорлар ташаббус билан чиқди.
Атрофидаги 6 та маҳалла штатидан тўғри фойдаланиб, тежалган маблағ ҳисобидан архитектор ва урбанист жалб қилингани натижасида ушбу 7 та маҳалла қиёфасини бутунлай ўзгартириш учун имконият пайдо бўляпти.
“Чунки тадбиркорлар ишини бошлаш ва бизнесини кенгайтириш учун, биринчи навбатда, яхши жой сўраяпти. Ҳар бир маҳаллада гавжум кўча борми – бор! Бўш ер ва бинолар борми – бор! Фақат мутахассис билан шу жойнинг лойиҳасини тайёрлаб, инфратузилма қилиб бериш керак!”,
- деб вазифа қўйди Президент.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига Ислоҳотлар штаби билан бирга биринчи босқичда 33 та туман ва 330 та маҳаллада ишларни ана шундай ёндашув асосида йўлга қўйиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
BY Xorazm.uz

Share with your friend now:
tgoop.com/xorazm_uz_rasmiy/15893