tgoop.com/xorazm_uz_rasmiy/15886
Last Update:
Хоразм вилояти пахта етиштириш бўйича шартномавий режасини бажарди
✅ Жорий йилда вилоятда 1502 та хўжаликларнинг 70 минг гектар майдонига чигит экилиб, 304,5 минг тонна пахта хомашёси етиштириш бўйича шартномалар тузилди. Бугунги кунга 308 минг 485 тонна ёки режага нисбатан 101,3 фоиз ҳосил йиғиштириб олинди. Ўртача ҳосилдорлик гектаридан 45 центнерни ташкил қилмоқда.
✅ Бу йил мавсумда ҳосилни йиғиштириб олиш учун 128 та замонавий пахта териш машиналари 120 минг нафар кўнгилли теримчилар жалб қилинди. Ҳосилнинг далаларда қолган қисмини ҳам тез кунда йиғиштириб олиш чоралари кўрилмоқда.
✅ Вилоятда пахта етиштиришга илмий асосда ёндошиб, янги агротехнологиялар кенг жорий этилаётгани, истиқболли ғўза навларига эътибор қаратилаётгани эришилган ютуқларнинг асосий омили бўлди.
Манба: https://xs.uz/uzkr/post/khorazm-viloyati-pakhta-etishtirish-bojicha-shartnomavij-rezhasini-bazhardi
BY Xorazm.uz

Share with your friend now:
tgoop.com/xorazm_uz_rasmiy/15886