tgoop.com/uz_excel_course/63
Last Update:
Excel'ни ўрганиш зарур бўлган энг яхши 10 та касб
🌐 Бугунги кунда, Excel'ни билиш, деярли барча соҳалар учун зарур. Бу нафақат, маълумотлар билан боғланган соҳаларга, балки молия, логистика, чакана савдо ва ахборот технологиялари учун ҳам тегишлидир. The Performance Solution агентлиги эса, дастурни ўрганиш талаб қилинадиган 10 та энг яхши соҳани аниқлади.
1) Сотиш/сотиб олиш менежерлари – Excel'да савдо динамикасини кузатиб боради, маълумотларни таҳлил қилади ва динамикани прогноз қилади.
2) Молия соҳасидагилар, молиявий таҳлилчилар – Excel ёрдамида ҳисоботларни тайёрлашади, бозорни тадқиқ қилишади ва натижаларни анализ қилишади.
3) Банкда ишлайдиганлар – компания фаолияти тўғрисида ҳисобот тайёрлайдилар, график моделларни визуаллаштирадилар.
4) Бизнес маслаҳатчилар – Excel ёрдамида, молиявий моделлаштириш ва мураккаб маълумотларни таҳлил қилиш билан шуғулланишади.
5) Бухгалтерлар – Excel бухгалтерларнинг ажралмас дўсти ҳисобланиб, улар жадвалларда бухгалтерия тизимлари билан ишлаб, операцияларни автоматлаштиришади.
6) Маркетологлар – Excel уларга бозорни, маълумотларни таҳлил қилиш ва моделларни яратиш имконини беради.
7) Тадбиркорлар ва менежерлар – жамоанинг вазифаларини режалаштириб, унинг самарадорлигини оширишади.
8) Бизнес таҳлилчилар – катта ҳажмдаги, тартибсиз маълумотларни қайта ишлашади.
9) PR-мутахассислар – турли манзилларда, ижтимоий тармоқларда таҳлиллар ўтқазишади.
10) Маълумотлар базаси администраторлари — катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш, намуналар ва ҳисоботларни яратиш учун, уларга Excel керак.
*Сиз ҳам Excel'ни ўрганиб, даромадгир касблардан бирини эгалламоқчи бўлсангиз, Excel Hacks курсимизни ҳозироқ буюртма қилинг 👉 @hadjayev
BY Excel Hacks Курси

Share with your friend now:
tgoop.com/uz_excel_course/63