tgoop.com/umidkhudayberdiev/1290
Create:
Last Update:
Last Update:
Ўзгалар ўзингга - ўзингда ўзгалар.
Билмоқ истасанг холинг,
Боқ бир лаҳза атрофингга.
Атроф, тараф, томон, ҳамон,
Қавмдан бўлмас фарқинг замон.
Тилинг бўлса заҳар заққум,
Оларсан акс - бадхўр ҳалқум.
Сўнг бол сўзин такрор-такрор
Қайтарсанг-да этмас ҳеч кор.
Заққум нардан томса ерга,
Ўчар номи “ширин” сўзин.
Заҳринг тушса гар қалбларга,
Юракларда нур яширин.
Ҳурмат қилдим - топдим иззат,
Ҳиммат қилдим - тўлди сават.
Еган кетди еб ғўрига, анқиб-анқиб,
Меникиси келди излаб мени қат-қат.
Барчаси охир ўнгланар,
Кутмаганинг ортга чопар.
Илтифот, икромларинг ҳам –
Хайринг албат сени топар.
Ўзгалар сенга соф ойинадир,
Ўзингга ададсиз мўл фойдадир.
Ўзгада бир доғ сезган чоғинг,
Ўзингда у, кўрган жойингдадир.
✍️ Nidoiy
BY Umid Hudoyberdiev | Online

Share with your friend now:
tgoop.com/umidkhudayberdiev/1290