Telegram Web
Эшикни ёпган бўлсанг энди тирқишидан қарама. Буёғига эшик ортидаги манзара сенга тегишли эмас...

✍️@umidaaziz
🔥14💯11102🕊2
Ҳар доим яқинингда бўлиши, чақирганингда овозингни эшитиши, хоҳлаган пайтингда қўлинг унга етиши яқин инсонингни қадрсиз, аҳамиятсиз эмас, балки ҳаммадан қадрли, ҳар кишидан азиз қилиши керак...

✍️@umidaaziz
💯12🔥53
Шундай жойда, шу манзарада нонушта қилиш хаёли....

@umidaaziz
114
Ҳамма дардингни айтган кишингнинг қулоғида фақат сени қайси дардинг кўпроқ яралаши қолади.

Ва бир куни сени ўша дардинг устидан уради...

@umidaaziz
💯13🔥9
"Мен сенинг ўрнингда бўлса-а-ам..." деб катта -катта гапириш осон. Ҳақиқий одамийлик — қабатида туриб қўллаб-қувватлашда...

✍️@umidaaziz
11💯51
İnkar Etme
Nilüfer
Чунки биламанки, бу мавсум югур-югур эмас, ўзингни эшитишга чорловдир.

Ҳузунни ютқизиқ ўлароқ эмас, кўнглимизнинг ойнаси сифатида кўрмоқдир.

Ва ёмғир сочимизни ҳўл қилган томчи эмас, ўтмишни покловчи маросим.

Мана шунинг учун ҳам бутун бу ҳовурли ойналарнинг, совурилган барглар ва ичимизга симирган ҳавонинг ўзгача маъноси бор.

Октябрь дунёмизга хуш келди. Унинг ҳузури ва ҳузунига кўнглингизнинг энг гўзал гўшасидан жой беринг...

✍️@umidaaziz
🕊3
Ҳар йўл кишини бир жойларга бошламайди. Баъзи йўллар инсонни ўзига келтиради...

✍️@umidaaziz
10💯3👍1
Одамлар яшашни унутиб қўйишди, шунчаки тирикчилигини ўтказишга уринишяпти...

🖊 Диоген

* Милоддан неча йилдир олдин ҳам вазият шундай бўлган экан...



✍️@umidaaziz
🔥9😢21👍1
Ҳаёт сени қаерга экса, ўша ерда туп қўйиб палак ёз, гуллаб-яшна, кўнглим...

@umidaaziz
6🔥4👍11
Мени ўзингиздан нари итарманг. Дарров бегона бўламан, бир пасда узоқлашаман...

✍️@umidaaziz
💯11🔥4👍2
2025/10/13 02:54:44
Back to Top
HTML Embed Code: