tgoop.com/umaroffBlog/3308
Last Update:
Бизга ўхшайдиган ҳашарот
Мана бу ҳашарот "Короткохвостый сверчок" (ўзбекча номини билмайман илмий номи "Anurogryllus")
Бу ҳашарот ейишга озуқа топа олмаса ўз қанотларини ейди, қанотлари қайта ўсиб чиқмагани сабабли тезроқ ўлиб кетади.
Бизнинг жамиятда ҳам мана шу ҳашаротга ўхшаган одамлар бор, улар чайнашга, ейишга нимадир топа олмаса ўз юртдошлари билан ейишиб бошлайди, уларни еб битириш пайига тушади.
Ўзига суянч, қанот бўлиши мумкин бўлган жамиятдошларини еб битиргач, ўзи ҳам ўша ҳашарот каби қанотсиз қолиб, секин-аста йўқликка юз тутади.
Ейишга емак топилмаса бир-бирингизни гўштингизни еманг.
Чумоли ва асаларига эътибор берганмисиз, доим бирлашиб меҳнат қилади, улар ўзиникини емайди, орасида бирортаси ўлиб қолса уни уядан узоқроққа ташлаб келади, "сверчок"ка ўхшаб қорним оч деб ўзиникини ейишга тушмайди.
Биз меҳнаткаш ва аҳил чумоли, ёки асаларидек бўлишимиз ҳам мумкин эдик.
Аммо биз мана шу ҳашарот бўлишни танладик, бизга ўз қанотимизни ейиш ёқади...