tgoop.com/umaroffBlog/3053
Last Update:
Бу дунё шунчаки ферма. Агар фақат мусулмон учун яратилганда Ғазода болалар ўлмаслиги керак эди.
Яҳудийлар ҳам шундай фикрлайди. Бутун дунё яҳудийлар учун яратилган, қолган одамлар бизга хизмат қилиши керак дейди.
Бу ферма одамларнинг молга ўхшаб кўпайиши ва молга ўхшаб ўлиши учун яратилган. Бошқа гап йўқ.
Фермадамиз. Озгина онг берилган ва ҳаётимизни пулга бириктириб қўйган, шунинг ортидан чопиб юрибмиз. Нима учун яшавотгани ҳеч ким билмайди.
Одамлар ўзича тизимларни ўрганади, демократия дейди, шариат дейди. Инсоннинг ўзига чуқурроқ кириб борилса, Ер сайёраси деб ном олган фермада яшаб юрган бир парча гўшт экани тўлиқ аён бўлади.
Шундай экан ўртоқ фермадагилар барингни статусинг бир гўр, бир хилсан. Бировнинг бировдан ортиқ ери ҳам, кам жойи ҳам йўқ, ҳамма бир хил. Фақат бола ўлдирувчи, хуллас, ёвуз инсонларнигина бошқа статус бор.))
Бу дунёда иккита тофиа бор: Яхши одам ва ёмон одам. Тамом. Қолган ҳамма эътиқодидан қатъий назар бир хил. Чунки ҳаммани Худо яратган. Шимолий Кореяда яшавотган яхши, меҳрли, сабрли одамнинг гуноҳи мусулмон ёки яҳудий бўлмаганидами? Улар ҳам бир.
Sunnat Usmanovich
BY Umaroff | Blog.
Share with your friend now:
tgoop.com/umaroffBlog/3053
