tgoop.com/tojiyev_blog/4325
Last Update:
#Расмий_муносабат
Тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий муносабати
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Нишон тумани, Навбаҳор маҳалласида дарахтлар кесиб кетилаётгани, мвҳалла раиси қарамаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалгани муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Айни пайтда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Навбаҳор маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Олиб борилаётган ишлар:
Оқова сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилмоқда – Ҳудуддаги муҳит санитариясини яхшилаш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ва тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида маҳалла бўйлаб оқова сув қувурлари тортилиб, сув таъминоти яхшиланмоқда.
Йўл ёқаларида бўш турган ерларга деҳқончилик ишлари йўлга қўйилмоқда – Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва маҳаллий аҳолининг бандлигини ошириш мақсадида йўл ёқаларидаги бўш турган ерларга помидор ва бодринг экилиб, ҳосил олишга тайёрланмоқда.
Маҳаллада кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда – Экологик муҳитни яхшилаш, ҳавони тозалаш ва маҳалланинг кўринишини ободонлаштириш мақсадида манзарали дарахтлар экиш ишлари давом эттирилмоқда.
Ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ва хонадонлар ҳолати ўрганилмоқда – Аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолати ўрганилиб, зарур кўмак чоралари кўрилмоқда.
Ишсиз ёшлар ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда – Ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида турли қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, малака ошириш курслари ташкил этиш каби чора-тадбирлар режалаштирилган.
Муҳим эслатма:
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган баъзи маълумотлар расмий манбалар билан тасдиқланмаган ва нотўғри талқин қилинган ҳолда тарқатилмоқда.
Шу муносабат билан барча фуқароларни ва ОАВ вакилларини иш жараёни тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлмасдан туриб, вазиятни нотўғри талқин қилмасликка чақирамиз.
Маҳаллада амалга оширилаётган ишлар тўлиқ якунланганидан сўнг, кенг жамоатчиликка расмий маълумот тақдим этилади.
Барча фуқароларни Навбаҳор маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини қўллаб-қувватлашга ва биргаликда ҳудудни янада ободонлаштиришга ҳисса қўшишга чорлаймиз!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube
BY Matbuot kotibi Oybek Tojiyev |Rasmiy

Share with your friend now:
tgoop.com/tojiyev_blog/4325