tgoop.com/the_bakiroo/7773
Last Update:
Энергетикадаги шиширилган самарасиз лойиҳалар ва Бухоронинг бузилиши бир занжирнинг ҳалқалари
Мен тўғриси, билмайман, улар Ўзбекистон ва Ўзбекистоннинг биринчи пойтахти Улуғ Бухоронинг душманларими ёки йўқми.
Лекин Ишончим комилки, бузғунчилар бузиш жараёнидан худди босқинчилар каби лаззат олишмоқда. "Сингапурлик инвесторлар"нинг ўзбеклик ва ўзбекистонликка нафратини яширмаётгани биринчи марта эмас.
Яна Ишончим комилки, Бухорода 2024 йил 26 февраль Тошкентда 2009 йил 13 ноябрда сквердаги дарахтларни кесишнинг бошланиши каби эсда қолади ва тарихга қора саҳифа бўлиб киради.
Яна Ишончим комилки, яқин тарихимиздаги самарасиз ва зараркунанда лойиҳаларнинг ясама туристик марказлар қурилишига бевосита боғлиқлиги мавжуд ва бунда Бухоронинг бузилиши ҳам истисно эмас. Бу ҳалқалар ҳақидаги шармандали суриштирувлар чиқиши вақт масаласи холос.
Ҳеч нарса унутилмайди.
BY bakiroo
Share with your friend now:
tgoop.com/the_bakiroo/7773