tgoop.com/the_bakiroo/7767
Last Update:
"Сингапурлик инвестор" 470 млн.долларни қаердан олади?
Макаренко айтаётгандек, "дидсиз алламбало"нинг ҳатто этнопарк ҳам деб атаб бўлмаслиги ёки ёлғон пропагандага қўшилган умуртқасиз пиарчилар масаланинг бир тарафи.
Расмий рақамларга кўра ҳам 26,8 фоиз аҳолиси ичимлик сувисиз яшаётган Бухорода 470 миллион долларга бошқа миллион карра афзал ва фойдали лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги яна бир масала.
Лекин асосий масала шундаки, "сингапурлик инвестор" 470 млн.долларни қаердан олади? Агар бу ўзбекистонликлар ўрнига хорижликларни ишлатаётган ва хориждан келтирилган ишчиларига маош тўлай олмаётган "инвестор" бўлса, 470 млн.доллар яна ўзбекистонликлар чўнтагидан суғуриб олинади. Бошқа, бюджет ё қарздан молиялаштириладиган, каррасига қиммат ёки умуман кераксиз ёки зиёнли кэптив лойиҳа ясаш орқали.
Биринчи марта эмас. Бу кетишда охиргиси ҳам эмас.
BY bakiroo

Share with your friend now:
tgoop.com/the_bakiroo/7767