tgoop.com/segmentuz/12384
Last Update:
Прокуратура органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
ДХХ томонидан коррупцияга қарши амалга оширилаётган тадбир доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ва Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили 25 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Улар фуқароларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиш ва солиқ текширувларини ноқонуний деб топишда ёрдам беришни ваъда қилишган.
Аниқланишича, улар бундан аввал ҳам зарар миқдорини камайтириш эвазига норасмий раҳбардан 108 минг доллар олишган.
Жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
BY Segment.uz
Share with your friend now:
tgoop.com/segmentuz/12384