tgoop.com/segmentuz/11095
Last Update:
❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (ДСБА)да малака оширувчилар контингенти ДХРА (АРГОС) томонидан шакллантирилади
Президент фармони (05.05.2025 й. ПФ-78-сон)га кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб:
ДСБА томонидан қисқа муддатли курсларда фақатгина "Сиёсий" ва "Бошқарув" гуруҳларига мансуб давлат хизматчиларининг малакаси оширилади.
Академиянинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим дастурларида таҳсил оладиган давлат хизматчилари контингенти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан шакллантирилади.
Агентлик Академия билан бирга:
➖ 2025 йил 1 декабргача давлат фуқаролик хизмати "Ёрдамчи" гуруҳи лавозимлари учун;
➖ 2026 йил 1 мартгача "Сиёсий" ва "Бошқарув" гуруҳлари лавозимлари учун базавий компетенциялар моделини ишлаб чиқади.
Академияда 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.
Қисқа муддатли курслар якунлари бўйича давлат хизматчиларининг олган билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
BY Segment.uz
Share with your friend now:
tgoop.com/segmentuz/11095