tgoop.com/sabran/11456
Last Update:
#нимадир_ва_яна_нималардир
✔️Ҳаммага ёқишнинг иложи йўқ.
Кимдир сени рўпарангдан, кимдир эса ёнбошдан кўради. Ёнбошлаб олиб, оёғингни осмондан қилиб кўраётганларни ҳам тушун! У ҳали ўрнидан турмади, қўлини совуқ сувга урмади, урса-биларди, меҳнат қилганга маломат қандай оғир ботишини...
✔️ Шошилганнинг шериги шайтон.
Шошилиш ҳар қандай хатонинг бошидир. Шошилма. Айниқса бир инсон ҳақида ҳулоса ясашга...
Ҳудди ойдек одамларнинг ҳеч ким кўролмайдиган тарафи бўлади. Агар ўша тарафини ҳам кўрсатса, кўп ҳулосалар албатта нотўғри бўлиб чиқади.
✔️ Сабрни ҳеч йўқ одамларнинг феъл атворига тоқат қилиш учун ҳам ўрганиб қўй!
Баъзан ўзингга панд берган инсонлардан воз кечиб кетишингга тўғри келади. Ўйлаб ўтирмай воз кечасан ҳам... Аммо шундайлар борки, улар билан алоқаларни узишнинг иложи йўқ. Ана шунда сендан сабрли бўлиш талаб этилади.
✔️Ёмон инсонларда ҳам яхши фазилатлар бўлади.
Баъзан ҳудди археологларнинг ишини қиласан. Ҳаробадан ҳазина топишинг керак. Шундай ҳаробалар бўлади-ки, у ерда ҳазина эмас, бир чети синиқ кўза кўмилиб ётган бўлади. Ҳулоса қил: ёмонлар ўз-ўзидан ёмон бўлиб қолмайди. Қачондир уни синдиришган, қачондир уни вайрон этишган...
©️Ummu Zaynab Ummu
BY 𝐋𝐀 𝐓𝐀𝐇𝐙𝐀𝐍
Share with your friend now:
tgoop.com/sabran/11456
