tgoop.com/r_kusherbayev/8045
Last Update:
Телбалик: биткоин нархи рекорд даражада ошаётган бир вақтда бизникилар қамалмоқда
Дональд Трамп мамлакатда стратегик нефть захирасига ўхшаш стратегик биткоин захирасини яратиш режаларини эълон қилиши билан биткоин янги рекорд ўрнатди ва 106 минг доллардан ошди.
Капитализацияси бўйича энг катта криптовалюта ҳисобланмиш биткоин курси 106780 долларга етди. Иккинчи йирик криптовалюта — эфир курси ҳам 3952 долларга кўтарилди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, биржада биткоин 110 минг долларга етади.
❗️Биткон нархи рекорд даражада ошиб, криптовалюта бозорида катта даромадгағэга бўлиш имкони бор вақтда бизда бир қатор ёшлар ноқонуний криптовалюта олди сотди тамғаси билан қамалишда давом этаяпти. Телбалик...
Қачон соғлом фикр асосида қарор қабул қилишга бошлаймиз?
👉 @r_kusherbayev
BY Rasul Kusherbayev

Share with your friend now:
tgoop.com/r_kusherbayev/8045