tgoop.com/r_kusherbayev/2508
Last Update:
⚡️"Киберхавфсизлик тўғрисида"ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Киберхавфсизлик - ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади.
Янги қонуннинг мақсади:
✅ Ўзбекистон Республикаси кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш;
✅ Киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли органнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
✅ Миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш: давдат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастурий таъминотлар яратиш ва бошқалардан иборат.
❗️Қонун лойиҳасига кўра, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда.
👉 @deputat_kusherbayev
BY Rasul Kusherbayev
Share with your friend now:
tgoop.com/r_kusherbayev/2508