tgoop.com/oriftolib/868
Last Update:
Шамол ва синонимлари
Шамол арабчадан олинган, аслиятда шимолий шамол, совуқ шамол маъноларини англатади. Ўзбек тилида ҳаво ҳаракатини, табиат ҳодисасини билдиради. Синонимлар орасида бош сўз шу, асосан ундан фойдаланилади.
Шабада форсчадан. Кечаси, кечқурун маъноларини англатадиган шаб ва шамол маъносидаги бод сўзларидан ясалган, аслиятда кечки ёқимли шамол маъносини англатади. Ўзбекчада енгил, майин шамол маъносида қўлланади.
Ел – туркийча сўз, елмоқ, елкан сўзлари шу ўзакдан.
Насим арабчадан, аслиятда майин шабада, сабо маъносида қўлланади. Ўзбекчада ҳам енгил, ёқимли шамол маъносини беради.
Сабо арабчада шарқий шамол ва ёшлик маъноларини англатади. Ўзбекчада эрталабки майин, ёқимли шабадани билдиради.
Бод форсчада ҳаво оқими, шамол маъноларига эга. Ўзбекчада ҳам шамол, ел маъносида. Китобий тилда қўлланади.
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/868