tgoop.com/oriftolib/2142
Create:
Last Update:
Last Update:
Яшик русча ящик сўзидан олинган. Унинг илдизи қадимги славян тилидаги яск – сават сўзига бориб тақалади. Славян тилларига скандинав тилларидан ўтган. Яшик рус тилида XVII асрдан сандиқ, қути маъноларида қўлланишни бошлаган. Ўзбек тилида нарса солиш, сақлаш учун фойдаланиладиган, одатда тўртбурчак шаклидаги буюмни англатади:
Унинг қўлига боғичли ёғоч яшикчани тутқазиб, Чорсуга ташлаб ўтишини тайинлади.
А. Обиджон, “Аканг қарағай Гулмат”.
#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/2142