tgoop.com/oriftolib/2128
Last Update:
Такрор тақлид сўзлар ва улардан ясалган сўзлар имлоси
Тақлид сўзлар ҳайвонлар ва бошқа жонли, жонсиз нарсаларнинг товушини, ҳаракат-ҳолатини тақлидан ифодаловчи сўзлардир. Товушга тақлид сўзлар ифодалаган товушни фақат эшитиш мумкин: қарс-қурс, тақ, дук-дук, ғийқ, миёв каби. Образга тақлид сўзлар ифодалаган ҳолат, ҳаракатни фақат кўриш мумкин: живир-живир, лип-лип, ялт-юлт, ҳанг-манг каби.
❗️ Тақлид сўзлар қўштирноққа олинмайди:
Гурс этган товуш эшитилди. Кўз олдида нимадир ялт-юлт этиб кетди. ✅
“Гурс” этган товуш эшитилди. Кўз олдида нимадир “ялт-юлт” этиб кетди. ❌
Тақлид сўзлар кўпинча такрор шаклда қўлланади. Бундай пайтларда улар чизиқча билан ёзилади: пир-пир, биз-биз, тақ-тақ, лип-лип каби.
❗️ Агар ана шундай такрор тақлид сўзларга қўшимча қўшиб, от ёки феъл ясалса, бундай сўзлар қўшиб ёзилади: пирпирак (пир-пир+ак), бизбизак (биз-биз+ак), ҳайҳайла (ҳай-ҳай+ла), гижгижла (гиж-гиж+ла) каби.
📌 Демак:
Қарс этган товуш эшитилди, кўз олдидан лип-лип ўтди, пирпирак, ҳайҳайламоқ ✅
“Қарс” этган товуш эшитилди, кўз олдидан “лип-лип” ўтди, пир-пирак, ҳай-ҳайламоқ ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/2128