tgoop.com/oriftolib/2076
Last Update:
Демилитаризация ва денацификация
Бу икки сўз охирги пайтларда оммавий ахборот воситаларида жуда кўп қўлланяпти.
Демилитаризация сўзи имло ва изоҳи луғатга, энциклопедияга киритилган. Лекин денацификация сўзи ушбу луғатларнинг ҳеч биридан жой олмаган.
Демилитаризация инкорни билдирувчи де- олдқўшимчаси ва лотинча militaris – ҳарбий сўзидан олинган. Бирор давлат ёки ҳудудда армия сақлашни, қурол-яроғ ишлаб чиқаришни, истеҳкомлар, ҳарбий базалар қуришни ман этиш; қуролсизлантиришни англатади. Халқаро ҳуқуққа кўра, муайян ҳудуддаги ҳарбий истеҳкомлар ва иншоотларни йўқотиш ҳамда шу ҳудудда ҳарбий базалар ва қуролли кучлар сақлашни тақиқлаш халқаро шартномага биноан амалга оширилади.
Денацификация олмонча entnazifizierung – нацизмни йўқотиш сўзидан. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Германия ва Австрияда жамият, маданият, матбуот, иқтисодиёт, таълим, ҳуқуқ ва сиёсатни миллатчи (нацист)ларнинг ғояларидан тозалашга қаратилган чора-тадбирларни англатади.
#Сўраган_эдингиз
@oriftolib
BY Orif Tolib
Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/2076