tgoop.com/oriftolib/2074
Last Update:
Санкция – мажбурловчи чора
Ҳозир оммавий ахборот воситаларида тез-тез тилга олинаётган санкция сўзи ҳуқуқ ва халқаро ҳуқуқда турлича маънода ишлатилади. Масалан, ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланадиган ва унинг учун муайян оқибатлар келтирувчи чора санкциядир. Жиноятда гумон қилинган шахсга нисбатан мажбурий чора кўриш учун прокурор берадиган рухсат ҳам санкция дейилади.
Санкция лотинча sanctio – бузилмас қонун, мустаҳкам қарор сўзидан. Бу сўзнинг илдизи қадимги ҳинд-европа тилларидаги saq – қўримоқ, ҳимояламоқ сўзига бориб тақалади. Эътибор берган бўлсангиз, бу асос туркийча сақламоқ ўзаги билан бир хил шаклда экан 🤔.
Халқаро ҳуқуқда эса санкция ўз халқаро мажбуриятларини ёки халқаро ҳуқуқ нормаларини бузган давлатга нисбатан қўлланадиган таъсир чорасини англатади. Унга қамал, бойкот, эмбарго ва бошқалар киради.
Ҳалқаро-ҳуқуқий санкцияларни алоҳида ёки бир неча давлат, халқаро ташкилотлар қўллаши мумкин. Энг кўп ишлатиладигани – иқтисодий санкциялар.
Санкцияни мажбурловчи чоралар ҳам дейиш мумкин. Санкцияга тушган давлат мажбуриятларни ихтиёрий бажарса, ҳуқуқбузарликни тўхтатса, мажбурловчи чоралар ҳам олиб ташланади. Акс ҳолда, санкцияларни қўллаш ва кенгайтириш давом эттирилади.
#Сўраган_эдингиз
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/2074