tgoop.com/oriftolib/2031
Last Update:
Нотавон кўнгилга қўтир жомашов
#Сўраган_эдингиз
Ўз ҳол-қудратидан, имкониятидан баланд нарсаларни, ўзига номуносиб нарсаларни, ҳар бир нарсанинг энг яхшисини, энг зўрини истайдиган, орзу қиладиган (масалан, “Подшонинг қизини оламан” деган хом хаёл билан юрадиган) одамни “нотавон кўнгил” деб мазах қиладилар.
Жомашов – кир ювадиган сопол тоғора. Ичи ғадир-будур, кир ювганда қўлни ва кийим-кечакни юлиб кетадиган шундай тоғорани “қўтир жомашов” дейдилар. Бозорда қўтир жомошовни харидорлар сийпаб кўриб, олмай ташлаб кетаверар эдилар.
Мазкур мақол билан: “Ўзига номуносиб нарсаларни истовчи, орзу қилувчи нотавон кўнгилга яроқсиз, ҳеч ким олмайдиган қўтир жомашов ҳам тегмайди”, демоқчи бўладилар. Бу мақолни “Мағзава кўнгилга қўтир жомашов” деб ҳам қўллайдилар. Мағзава – кир ювилган совунли сув, кўчма маънода – эзма, шалвираган, ланж, ифлос, ярамас одам.
“Ҳикматнома. Ўзбек мақолларининг изоҳли луғати” китобидан
@oriftolib
BY Orif Tolib
Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/2031