tgoop.com/oriftolib/2003
Last Update:
Ўзлашма сўзлар: имиж
Имиж сўзи изоҳли луғатга киритилмаган. Миллий энциклопедияда ҳам алоҳида изоҳланмаган, лекин ундаги мақолалар ичида учрайди.
Имиж инглизча image сўзидан, аслиятда тасвир, сурат, ифодалаш каби маъноларни англатади. У шахс ёки жамият онгида бирор шахс, ташкилот ёки давлат ҳақида шакллантирилган тимсолдир. Имиж пиар, тарғибот, реклама кабилар воситасида ҳосил қилинади. У шахс ёки ташкилотнинг ҳақиқий хусусият ва жиҳатларига мос келиши ҳам, мос келмаслиги ҳам мумкин.
Имиж давлатлар, йирик халқаро ташкилотларда ҳам бўлади. Бирор ножўя ҳаракат ёки сўз ижобий имижни йўққа чиқариши ҳеч гап эмас.
Бу сўзни ўзбекчада қиёфа дейиш мумкин.
❗️ Имиж кўп ўринларда русча имлога тақлидан имидж кўринишида хато ёзилади. Ўзбекчада имиж деб ёзиш керак. Бизнинг имлода жўра, жасур, жой каби сўзлардаги қоришиқ ундош ж ҳарфи билан ифодаланади, дж билан эмас.
📌 Демак:
Имиж ✅
Имидж ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib
Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/2003