tgoop.com/oriftolib/1821
Last Update:
Ҳаприқмоқми ё ҳапқирмоқ?
Шу сўзни ўзим ҳам хато ёзиб келардим. Дейлик, шошдим, ҳавлиқдим, сабрсизланиб кетдим деган маънода юрагим ҳапқирди деган вариантни қўллашим мумкин эди. Лекин бу хато экан. Изоҳли луғатда шундай. Ҳа, луғатларда ҳам хатолар учраб туради. Бироқ бу ўринда сўзнинг ҳаприқмоқ варианти тўғри. Нега?
Ҳаприқмоқ сўзи ҳовлиқмоқ деган маъно беради:
Юраги ҳаприқиб, ўрнидан туриб кетди.
Ў. Умарбеков, Юлдузлар.
Ҳап тақлид сўзи оғизнинг тез очилиб-ёпилишини, шунда чиқадиган товушни билдиради. Ҳапиллатмоқ сўзи шоша-пиша ошаш, ямламай еб қўйиш, ютиб юбориш маъносига эга. Ҳап-ҳап қилмоқ сўзи эса шоша-пиша ошаш, еб қўйишни англатади.
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибди, ҳап ўзагида шошиш, ҳовлиқиш маъноси бор. Ҳаприқмоқ сўзи худди босириқмоқ, буриқмоқ, бўғриқмоқ, зўриқмоқ, мириқмоқ каби сўзларга ўхшаб кетади. Менимча, ўзаги ҳап сўзига бориб тақалади. Бу сўз ҳозир қисмларга ажралмайди, туб сўз.
Ҳапқирмоқ сўзи катта эҳтимол билан ҳайқирмоқ сўзига қиёсан юзага келган. Лекин у вариантдош сифатида луғатларга кирмаган ва сўзни бу шаклда қўллаш хато.
📌 Демак:
Ҳаприқмоқ, юраги ҳаприқди ✅
Ҳапқирмоқ, юраги ҳапқирди ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib
Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1821