tgoop.com/oriftolib/1737
Last Update:
Олимпиада ва Олимпия
Бу катта спорт мусобақаси номи ўзбек тилида икки хил вариантда ишлатилади: Олимпиада ўйинлари, Олимпия ўйинлари. Иккаласи ҳам тўғри. Изоҳли луғатда иккала шакл тўғрилиги кўрсатиб ўтилган:
Олимпиада ёки Олимпия ўйинлари
1️⃣ Юнонистонда умумхалқ байрами ва мусобақалари: икки ғилдиракли аравада тез юриш, бешкураш, муштлашиш мусобақалари, санъат танлови.
2️⃣ Юнонистоннинг Олимпиада ўйинларини эслатувчи жаҳон спорт мусобақалари.
❗️ Эътибор беринг:
👉 Олимпиада сўзи ўқувчилар, талабаларнинг бирор фан ёки санъат соҳаси бўйича мусобақаси, билимларини синаш бўйича танловга нисбатан ҳам ишлатилади. Бундай мусобақага нисбатан Олимпия сўзини ишлатиб бўлмайди.
👉 Олимпиада сўзи мустақил равишда қўлланиши мумкин. У якка ҳолда спорт мусобақаларини ҳам, фан беллашувларини ҳам ифодалай олади:
Токиода Олимпиада давом этяпти. ✅
Лекин Олимпия сўзини мусобақа маъносида якка қўллаб бўлмайди:
Токиода Олимпия давом этяпти. ❌
Олимпия сўзи спортга оид маъно англатганда доим қўшимча сўзлар билан келади: Олимпия ўйинлари, Олимпия хартияси, Халқаро олимпия қўмитаси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, миллий олимпия ҳаракати, олимпия спорт тури, олимпия музейи, Республика олимпия захиралари коллежи, олимпия музейи каби.
📌 Демак:
Олимпиада ўйинлари, Олимпия ўйинлари, олимпия ғоялари, олимпия музейи ✅
олимпиада ўйинлари, олимпия ўйинлари, Олимпия ғоялари, Олимпия музейи ❌
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1737