tgoop.com/oriftolib/1711
Last Update:
Фентези, фантастика, илмий-фантастика: фарқи нимада?
Таниқли болалар ёзувчиси Саъдулло Қуронов телеграмда саҳифа очибди. Муаллиф ўз саҳифасида ижод сирлари, болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритади. Кичик-кичик ҳикоялар, эсселар қоралаб юрган, катта асар ёзиш учун ишни нимадан бошлашни билмай турганлар учун канал беминнат ёрдам беради.
Ижодкорлар ва адабиёт мухлисларига тавсия қиламан:
👉 @bolalar_yozuvchisi
Қуйида Саъдулло Қуронов саҳифасида эълон қилинган мақола билан танишасиз. Унда бир-бирига яқин бўлган учта адабий жанрнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида сўз боради.
Фентези, фантастика, илмий-фантастика жанрларини ўзаро фарқлаб олинг.
Фентези – эртакнамо жанр. Бунда ёзувчи ривоятлар, мифлар, эртак ва афсоналардан бизга маълум бўлган қаҳрамонлар, мотивлар воситасида янги бир асар яратади. Бундай асарларда эртакларга хос ғайритабиий, сеҳрли воқеалар номаълум замон ва маконда тасвирланади. Ҳарри Поттер ҳақидаги асар фентезининг энг ёрқин намуналаридан бири ҳисобланади.
Илмий фантастика. Бу жанрда ҳам реалликка тўғри келмайдиган воқеалар тасвирланади. Бироқ тасвирланаётган воқелик физика ва бошқа аниқ-табиий фанларнинг фундаментал қонуниятлари чегарасидан чиқиб кетмайди. Яъни ёзувчи ўзи қаламга олаётган ғайритабиий ҳодиса учун илмий асос қидиради. Турли тадқиқотлар, гипотезалар, илмий фаразларга таянади. Эртаклардаги каби шунчаки сеҳргарликни қўллаш йўлидан бормайди.
Фантастика – бир вақтнинг ўзида фентези ва илмий-фантастикани қамраб олувчи умумий ном. Бир сўз билан айтганда, фантастика ғайритабиий, реалликка тўғри келмайдиган воқеаларнинг тасвиридир. Эртаклар ҳам, афсоналар ҳам, “Сариқ девни миниб” асари ҳам фантастика ҳисобланади.
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1711