tgoop.com/oriftolib/1685
Last Update:
“Жума” сўзининг маъноси
Этимологик луғатга кўра, бу сўз тўплаш, жамлаш маъносидаги арабча жумъатун сўзидан. Жумъат сўзи ўзбек тилига жума шаклида кирган. Араб тилида ҳафта, ҳафтанинг охирги куни маъносини билдиради.
Жума сўзи ўзбек тилида тўрт хил маънода қўлланади:
1️⃣ Ҳафтанинг, душанбадан ҳисоблаганда, бешинчи куни.
2️⃣ Бир қатор мусулмон мамлакатларида ҳафтанинг олтинчи, дам олиш куни.
3️⃣ Шу куни ўқиладиган намоз.
4️⃣ Жума (эркаклар исми).
Жума намози, жума масжиди каби бирикмалар таркибида келганда ҳам шу кун билан боғлиқ маънони ташийди.
Тожик тили таъсирида баъзи жойларда жума куни маъносида одина сўзи ҳам ишлатилади. “Бобурнома”да ҳам одина сўзи шу маънода ишлатилган ўринлар бор:
“Ҳумоюннинг бу фатҳининг хабарини одина куни туш вақтида ойнинг ўн секкизида Бек Мирак мўғул ўшал юртта-ўқ келтурди”.
Лекин “Бобурнома”да ҳам намоз билан боғлиқ ўринларда жума сўзи ишлатилган.
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1685