tgoop.com/oriftolib/1678
Last Update:
Ўзлашма сўзлар: краудфандинг
Краудфандинг инглизча сrowd funding сўзидан, сrowd – “омма”, funding – “молиялаштириш”. Бир нечта киши ўз маблағи ёки бошқа воситаларини бошқа кишилар, лойиҳалар ёки ташкилотларни қўллаб-қувватлаш учун ихтиёрий жамлашини англатади. Маблағ кўпинча интернет орқали йиғилади.
Маблағ ва воситалар турли мақсадларда тўпланиши мумкин. Табиий офатлардан жабр чекканларга ёрдам бериш, мухлислар қўллаб-қувватлови, сиёсий партияларни қўллаб-қувватлаш, ишни янги бошлаган фирмалар ва кичик корхоналарни молиялаштириш, бепул дастурларни яратиш, биргаликда сармоя киритишдан фойда олиш кабилар шулар жумласидан.
Жамовий молиялаштиришни олган лойиҳа одатда стартап, бу лойиҳага молиявий кўмак изловчи киши эса фаундер дейилади. Сармоя киритувчи кишилар инглизчада бекер деб аталади.
Ўзбек тилида краудфандингни жамоавий молиялаштириш ёки ҳашар қўллов дейиш мумкин. Фаундерни ташкилотчи ё тарғиботчи, бекерни сармоячи ёки қўлловчи деса бўлади.
Стартап-чи? Ё уни фақат ўзлашма шаклида қабул қилган яхшими?
Фикрингизни изоҳларда қолдиринг.
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1678