ORIFTOLIB Telegram 1507
Зулайхоми ёки Зулайҳо?

Х
ва ҳ масаласида ҳатто луғат тузувчилар ҳам адашиб туриши ҳақида олдинроқ айтиб ўтгандим. Бу ҳолат биз ўрганаётган исмда ҳам кўзга ташланади. Тўғри, ўзбек тилида исмлар луғати йўқ. Лекин киши номлари қатнашган бирикмалар луғатда изоҳланган, исмлар луғатдаги мисоллар ичида келган ҳолатлар бор.

Э. Бегматовнинг “Ўзбек исмлари маъноси” китоби (2007)да бу исм Зулайҳо кўринишида берилган.

“Навоий асарлари луғати” (1972)даги мисолда ҳам сўз ҳ билан ёзилган. “Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати” 2-жилди (1983)да баъзи мисолларда Зулайхо, баъзиларида Зулайҳо тарзида, 4-жилди (1985)да барча ўринларда Зулайхо тарзида берилган.

Изоҳли луғат (5 жилдик, 2006–2008)даги мисолларнинг барчасида бу исм Зулайҳо шаклида учрайди.

Хўш, аслида қандай ёзиш тўғри?

Исмнинг тўғри имлоси – Зулайхо. Нега?

Бу сўз бизга араб тилидан кирган. Қуръони каримда “Юсуф ва Зулайхо” қиссаси келади. Бу қисса Шарқ мумтоз адабиёти, жумладан, туркий адабиётда ҳам бадиий шаклда акс этган. Яъни, у асосида бутун бошли асарлар, ривоятлар ва ҳикоятлар яратилган. Ғазалларда эса бу қиссага ишоралар берилган.

Нега ҳ билан ёзиш оммалашиб кетган? Менимча, кимдир бошлаб берган хатони бошқалар давом эттириб кетаверган. Айниқса, эски ўзбек ёзувидан воз кечилгач, сўзда араб имлосидаги қайси ҳарф қўлланганини билиш имконияти йўқолган.

Ҳозирги имлога эски ўзбек ёзувидаги ҳойи ҳутти (ﺡ) ва ҳойи ҳавваз (ﻩ) ҳарфлари ҳ тарзида ўгирилади. Хе (ﺥ) ҳарфигина х тарзида ифода этилади. Зулайхо исмида ана шу хе ҳарфи қатнашган: زليخة‎.

📌 Демак:

Зулайхо
Зулайҳо

@oriftolib

tgoop.com/oriftolib/1507
Create:
Last Update:

BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1507

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

Members can post their voice notes of themselves screaming. Interestingly, the group doesn’t allow to post anything else which might lead to an instant ban. As of now, there are more than 330 members in the group. The best encrypted messaging apps Polls When choosing the right name for your Telegram channel, use the language of your target audience. The name must sum up the essence of your channel in 1-3 words. If you’re planning to expand your Telegram audience, it makes sense to incorporate keywords into your name. Healing through screaming therapy
from us

Telegram Orif Tolib
FROM American