tgoop.com/oriftolib/1484
Last Update:
Ифор, уфор ва упор
Ифор арабчадан кирган, аслиятда чанг, тўзон; ҳид маъноларига эга. Ўзбек тилида яхши ҳид, хушбўй; умуман ҳид маъноларини англатади:
Ҳар бир гулнинг ўз ифори бор.
Газетадан.
Ифор сўзининг уфор шакли ҳам бор. Бироқ у хушбўй ҳид маъносидан ташқари мусиқага оид маъноларни ҳам англатади: қадимги доира, шунингдек, ноғора усулларидан бири. Халқ ва мумтоз мусиқада шу усул жўрлигида ижро этиладиган чолғу ва ашула йўллари.
Чалинади най, чилдирма, дўмбира,
Жўшар ғижжак, қайнар уфор, дилхирож.
М. Шайхзода.
Уфор сўзининг упор кўриниши ҳам учраб туради. У луғатга кирган ва шу шаклда қўллаш хато эмас. Упор сўзи уфорнинг биринчи маъносини, яъни ифор – хушбўй ҳид маъносини англатади:
...Ғув-ғув арилар ёпишган ва кишини элитарли даражада упор пуркаган қийғос гул-чечаклар буркамиш ёнбағирларда кўклам нашъаси ҳукмрон.
Ҳ. Назир, Мафтунингман, Озарбайжон.
📌 Демак:
Ифор, уфор, упор ✅
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1484