tgoop.com/oriftolib/1374
Last Update:
Кимга армон, кимга...
Узоқ йиллар ўтиб синфдош дугоналар учрашиб қолди. Бир-бирларига ўз ҳаётлари, туриш-турмушлари ҳақида сўзлай кетишди. Дугоналардан бири сўради:
– Отанг билан онанг яхши юришибдими? Соғликлари яхшими?
– Улар оламдан ўтган. Бир йил бўлди. Иккалалариям деярли бир пайтда ўлди. Бировга айтолмайман, лекин сенга айтаман, жонимдан ўтиб кетганди. Иккаловиям тўшакка михланиб қолганди. Худди чақалоқ боққандай бўлдим: ҳар куни тагликларини алмаштирдим, овқатлантириб қўйдим, ҳамма инжиқликларига чидадим. Ҳатто эслагим ҳам келмайди!
Иккинчи дугона биринчисининг барча ҳасрату шикоятларини тинглади. Сўнг оғир хўрсинди-да, деди:
– Нақадар бахтлисан-а, дугонажон. Менинг ота-онам узоқ йиллар олдин дунёдан кўз юмган. Сен ота-онанг олдидаги бурчингни оз бўлса-да ўтабсан. Мен эса йўқ. Ота-онам ҳаёт бўлишини, уларнинг хизматларини қилишни жуда-жуда истардим. Аммо, афсус, бунинг имкони йўқ...
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1374