tgoop.com/oriftolib/1315
Last Update:
Гарчи: вергул керакми ёки йўқ?
Кўп кузатиладиган хатолардан бири гарчи сўзидан сўнг вергул ишлатишдир.
Гарчи асли форсча бўлиб, агарчи сўзининг қисқа шаклидир. Бу боғловчи эргаш гапдаги иш-ҳаракатнинг бош гапдаги иш-ҳаракат амалга ошишига тўсиқ бўла олмаслигини таъкидлаш учун хизмат қилади:
Шайхзода домла, гарчи мени ўқитмаган бўлса ҳам, мен ўқиган институтда дарс берарди.
Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи.
Юқоридаги жумлада гарчи сўзи қатнашган қисм кириш гап бўлиб келяпти ва икки томондан вергул билан ажратиляпти. Кириш гап ҳисобланмаган ўринларда гарчи сўзидан олдин вергул қўйилмайди:
У гарчи бундан хабардор бўлса ҳам, ўзини билмаганга солди.
Гап бошида келганда эса умуман вергулсиз ишлатилади:
Гарчи сўзимга тушунмаса-да, бош ирғаб қўйди.
Гарчи сўзи гап бошида ёки ичида келишидан қатъи назар, ўзидан кейин вергул талаб қилмайди.
📌 Демак:
Гарчи фойдалигини билса-да, бу ишга қўл урмади ✅
Гарчи, фойдалигини билса-да, бу ишга қўл урмади ❌
Умаржон, гарчи ҳақлигини билса-да, ортиқ тортишмади. ✅
Умаржон гарчи ҳақлигини билса-да, ортиқ тортишмади. ✅
Умаржон гарчи, ҳақлигини билса-да, ортиқ тортишмади. ❌
Умаржон, гарчи, ҳақлигини билса-да, ортиқ тортишмади. ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib
Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1315