tgoop.com/oriftolib/1290
Last Update:
Қобилият
Арабчадан кирган бу сўз ўзбек тилида қуйидаги маъноларда қўлланади:
1️⃣ Билим, кўникма, малакалардан фарқли ўлароқ, шахснинг муайян фаолият юзасидан лаёқати ва унинг иш уддалай олишидаги субъектив шарт-шароитларни ифодаловчи индивидуал руҳий ва жисмоний хусусиятлари.
Самандар... ўзини идора этиш қобилиятидан тамоман маҳрум бўлган эди.
С. Кароматов, Қалбингда қуёш.
2️⃣ Истеъдод, талант.
Ғафур Ғуломнинг бу қадар ҳозиржавоблиги, қобилиятининг сири нимада эди?
Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи.
3️⃣ Умуман, лаёқат, қодирлик, қудрат.
Бошқариш қобилияти. Мудофаа қобилияти.
Водород бизга маълум бўлган табиий ёқилғилар орасида рекорд иссиқлик бериш қобилиятига эга.
Газетадан.
📌 Демак:
Қобилият ✅
Қобилят ❌
📖 “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” асосида тайёрланди.
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1290