tgoop.com/oriftolib/1260
Last Update:
Беҳурматсизлик
Битта вазифадаги қўшимчани икки марта ишлатиш бир хил кўйлакни устма-уст кийишга ўхшайди. Ўта ортиқча ва мантиқсиз иш. Лекин баъзида шундай хатоларга ҳам йўл қўйиб турилади. Гоҳида бу хатоларни англаш мушкул бўлса, айримлари шундоқ манаман деб кўриниб-сезилиб туради.
Беҳурматсизлик сўзидаги янглишлик бўртиб-билиниб турибди. Ё беҳурматлик бўлиши керак, ё ҳурматсизлик. Иккита инкор қўшимчаси бир пайтда қўшилган. Бу тил қоидалари ва мазмунга зид.
Тўғри, инкор билдирувчи қўшимчалар кетма-кет келиши мумкин. Лекин битта сўзда эмас. Иккита сўзда: билмай қўймайди. Бунда инкор маъноси эмас, унинг акси – аниқлик, муқаррарлик маъноси англашилади: аниқ билади, билиши аниқ.
Хуллас, битта сўзга бир хил қўшимчани қўшиш бемантиқсизликдир. Бундан эҳтиёт бўлишимиз керак.
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1260