tgoop.com/oriftolib/1243
Last Update:
Сон ва рақам
Сон ва рақам оғзаки тилда тез-тез маънодош сифатида қўлланади. Лекин математик нуқтаи назардан уларнинг фарқи бор.
Сон нарсаларнинг қанчалигини, саноғини, ададини ҳисоблаш учун хизмат қиладиган восита; математик тушунчадир. Масалан, бутун сонлар, каср сонлар
Рақам эса сонни ифодаловчи график белгидир.
Агар бевосита математика соҳасига оид бўлмаса, баъзи ҳолатларда сон ва рақамни бир-бирининг ўрнида қўллаш мумкин:
Бир сони. Йигирма беш сони.
Бир рақами. Йигирма беш рақами.
Юқоридаги мисолда тўғрироғи – рақам сўзини қўллаш. Лекин сон сўзини қўллаш ҳам хато эмас. Сон сўзлашув тилида рақам маъносида ҳам ишлатилади.
Алмашлаш ҳар доим ҳам ўринли бўлавермайди. Масалан:
Йўқлаб келаётганларнинг сони йўқ. ✅
Йўқлаб келаётганларнинг рақами йўқ. ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1243