tgoop.com/oriftolib/1208
Create:
Last Update:
Last Update:
Татбиқ ва тадқиқ
Шу сўзларни ёзишда тез-тез хатога йўл қўйилади.
Татбиқ арабчадан олинган, ўзбек тилида амалда ишлатиш, қўллаш маъносини билдиради.
Татбиқ қилмоқ (ёки этмоқ) бирикмаси эса ишлатмоқ, қўлламоқ, ишга солмоқ маъноларини англатади.
Тадқиқ сўзи ҳам араб тилидан кирган, ўзбекчада чуқур, синчиклаб ўрганиш маъносида ишлатилади.
Тадқиқ қилмоқ (ёки этмоқ) бирикмаси илмий асосда, синчиклаб, чуқур текширмоқ, ўрганмоқ маъносига эга.
📌 Демак,
Татбиқ, татбиқи, татбиқ қилмоқ; тадқиқ, тадқиқи, тадқиқ қилмоқ ✅
Тадбиқ, тадбиқи, тадбиқ қилмоқ; татқиқ, татқиқи, татқиқ қилмоқ ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1208