tgoop.com/oriftolib/1127
Last Update:
Қозоғистон
Ён қўшнимиз Қозоғистон номини ёзишда баъзан хато қилиб турамиз. Чунки миллат номи – қозоқ, давлатнинг номи аслиятда, яъни қозоқ тилида Қазақстан, лекин ўзбекчада талаффуз варианти қабул қилинган – Қозоғистон.
Лекин Қозоқмозортепа, Қозоқтов каби жой номларида қозоқ сўзида товуш ўзгариши бўлмайди. Чунки қ товушидан кейин ундош товуш келяпти. Қ товушининг фонетик ўзгаришларга учраши асосан унли товушлар қўшилганда юз беради. Лекин ҳар доим ҳам эмас. Масалан, қозоқларда бўладиган, қозоқча маъносидаги қозоқи сўзида шундай: қозоқи кигиз, қозоқи чакмон, қозоқи қорамол зоти.
Аммо эгалик қўшимчаси қўшилганда товуш ўзгариши юз беради:
Қозоғим – қардошим, жон дўстим менинг.
📌 Демак,
Қозоғистон, Қозоқтов, қозоқи кигиз, қозоғим, қозоқ юрти ✅
Қозоқистон, Қозоғтов, қозоғи кигиз, қозоқим, қозоғ юрти ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1127