tgoop.com/oriftolib/1023
Create:
Last Update:
Last Update:
Тўртликлар
Расул Ҳамзатов
***
“Қушлар, нега жимсиз айни тонг-саҳар?”
“Ёмғир ёғишини тинглаётирмиз”.
“Шоирлар, сиз нега жимсиз бу қадар?”
“Ёмғир ёғишини тинглаётирмиз”.
***
Лочинни шикорга шайлашар бундай:
Уч кун на дон егай ва на сув ичгай.
Ҳокимиятга ташна каслар ҳам шундай:
Ўлгудай оч бўлар, ўлгудай мечкай.
***
Гоҳо шундай: авар тилини четда
На биров тушунар ва на тинглайди.
Тилга, дилга тугун тушган бир пайтда
Мени фақат ёлғиз Аллоҳ англайди.
***
Қамоқда бўлмадим, лек Кремлда
Каттаконлар билан ўтирдим бирга.
Ярим умрим ўтди гўё уйқуда,
Сочга оқ, дилга доғ тушди беҳуда.
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси
👉 Русчасини ўқиш
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1023