tgoop.com/oriftolib/1009
Last Update:
“Э” ҳарфли сўзлар имлоси
Кирил ёзуви э товушини ифода этишда нуқсонли. Чунки сўз бошида э ҳарфи билан берилган бу товуш қолган ҳолатларда асосан е ҳарфи билан ифодаланади. Масалан, эркин, элак; берк, челак, толе, кафе, феъл, шеър.
Чет тиллардан кирган камсонли сўзларда бу товуш сўз ичида ва охирида э билан ёзилиши мумкин: дуэт, каноэ, киноэкран, поэма, каратэ, алоэ, полиэтилен, маэстро, таэквондо.
Аммо ўзбекча ёки чет сўзлиги билинмай кетган арабча ва форсча сўзлар таркибида ҳам баъзан э ҳарфи келиши мумкин. Булар иккинчи қисми э билан бошланувчи қўшма сўзлар ёки бе- олдқўшимчасини олган сўзлардир. Уларнинг жами сони ўнтача, холос. Масалан, эчкиэмар, картошкаэккич, беэътибор, беэга, беэътироз.
❗️ Бундай сўзларнинг эътиборли жиҳати э ҳарфидан олдин унли ҳарф келишидир. Эчкиэмар сўзининг и унлиси туширилган эчкемар варианти ҳам бор. Бунда э ҳарфи е га айланяпти. Чунки ундан олдинги к ҳарфи ундош товушни ифода этади.
Лотин ёзувида ана шу камчилик йўқ. Э товуши барча ўринларда e ҳарфи билан ифодаланади.
📌 Демак,
Эчкиэмар, эчкемар, беэътибор, беэга ✅
Эчкиемар, эчкэмар, бееътибор, беега ❌
Каноэчи, алоэ, маэстро, поэзия ✅
Каноечи, алое, маестро, поезия ❌
Лотин ёзувида:
Echkiemar, echkemar, beeʼtibor, beega ✅
Echkiyemar, beyeʼtibor, beyega ❌
Kanoechi, aloe, maestro, poeziya ✅
Kanoyechi, aloye, mayestro, poyeziya ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib
Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1009